* * *
Хайр куз.
Кўнглимнинг сўнгги мактуби.
Алвидо гулбарглар,
Алвидо кузак.
Менинг юрагимга сиғмаган олам,
Япроқлар тўкдилар,
Дардлар тўкдилар.
Олтинранг жилвалар,
Сарғиш хазонлар,
Яшабман бир фасл қалбимдан кўчиб.
Руҳим исёнида кузак сурати,
Кафтим чизиғига қўшилган дунё.
Куз!
Юрак қатида сирли хилватим.
Мажнуний ўйларнинг сўнги бекати.
Ёлғизлик. Хиёбон.
Бўм-бўш ўриндиқ.
Инчунин дардларим яширган туйғу.
Кетяпсан.
Охирги қадам товуши,
Кўнглим хилватида охирги фарёд.
Сездингми,
Кузак ҳам биздек еттиёт,
Бегонага ўхшар маҳзун дарахтлар.
Хайр куз!
Алвидо,
Хазонбаргларим,
Учрашмай, айрилган...
дарвешим, хуш қол.
Асли ёзилганми манглайимизга,
Тақдирнинг тўрт фасл мукаммаллиги.
Хайр куз!
Кўнглимнинг сўнги мактуби...
@Umida_AZAM
Хайр куз.
Кўнглимнинг сўнгги мактуби.
Алвидо гулбарглар,
Алвидо кузак.
Менинг юрагимга сиғмаган олам,
Япроқлар тўкдилар,
Дардлар тўкдилар.
Олтинранг жилвалар,
Сарғиш хазонлар,
Яшабман бир фасл қалбимдан кўчиб.
Руҳим исёнида кузак сурати,
Кафтим чизиғига қўшилган дунё.
Куз!
Юрак қатида сирли хилватим.
Мажнуний ўйларнинг сўнги бекати.
Ёлғизлик. Хиёбон.
Бўм-бўш ўриндиқ.
Инчунин дардларим яширган туйғу.
Кетяпсан.
Охирги қадам товуши,
Кўнглим хилватида охирги фарёд.
Сездингми,
Кузак ҳам биздек еттиёт,
Бегонага ўхшар маҳзун дарахтлар.
Хайр куз!
Алвидо,
Хазонбаргларим,
Учрашмай, айрилган...
дарвешим, хуш қол.
Асли ёзилганми манглайимизга,
Тақдирнинг тўрт фасл мукаммаллиги.
Хайр куз!
Кўнглимнинг сўнги мактуби...
@Umida_AZAM