⚡️
Италия суди Ал-Қудс (Қуддус)ни Исроилнинг пойтахти сифатида тан олишдан бош тортди.Суд халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларига асосланиб, Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш мумкин эмас, деган қарорга келди.
2017-йилнинг 6-декабрида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олди ва Америка элчихонаси Тель-Авивдан ушбу шаҳарга кўчирилишини эълон қилди.
Тарихан Ал-Қудс (Қуддус) учта жаҳон динлари учун асосий рамз ва Яқин Шарқдаги можаролар маркази бўлиб қолмоқда. 1980 йилда Кнессет шаҳарни "ягона ва бўлинмас" пойтахт деб эълон қилди.
Бироқ халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ бу ҳаракатни қоралаб, Шарқий Қуддусни босиб олинган ҳудуд, шаҳарнинг ўзини эса алоҳида мақом талаб қилувчи ҳудуд сифатида тан олди. Кўпгина давлатлар, шу жумладан Италия, Тель-Авивда ўз элчихоналарини жойлаштиради.
СЕКТОР |
ЧАТ