Репост из: Universal Blog-Kanal
«Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Дилшод Абдуллаев 12 ноябрь куни 1-сонли Тошкент тергов изоляторида вафот этди. Унинг яқин қариндоши маълумот беришича, Абдуллаевни 97 кун давомида «Тоштурма»да сақлашган.
Шу йилнинг август ойида Тошкентдаги йирик бозорлар раҳбарлари растрата йўли билан талон-тарож қилиш ишида айбланиб, қўлга олинганди. Улардан бири «Чилонзор буюм савдо комплекси» АЖ Капитал қурилиш бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Дилшод Абдуллаев эди. Бозор мутасадди ходимлари ЎзР Жиноят кодексининг 167-модда 3-қисми «а» банди, 168, 210 ва 211-моддаларда назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб, уларга нисбатан жиноий қўзғатилганди.
Абдуллаевнинг яқин қариндошига кўра, Дилшод жорий йилнинг 7 август куни прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинган. «8 август куни адвокат киритсак, «бу ерда ундай одам йўқ», деган жавобни олдик. Президент порталига мурожаат қилмоқчи бўлиб, тўполон қилганимдан сўнг, «йўқ, шу ерда», деган жавобни беришди», - дейди марҳумнинг қариндоши.
Бош прокуратура Матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Дилшод Абдуллаев ўз жонига қасд қилган.
Хабарда айтилишича, Абдуллаев тергов давомида ўзини номақбул тутганидан шубҳаланган прокуратура вакиллари унга нисбатан суд-психиатрик экспертизасини тайинлашга қарор қилган. Экспертиза хулосасида 43 ёшли Дилшоднинг ҳеч қандай руҳий касалликдан азобланмаётгани ва руҳий касалликлар рўйхатига қўйилмагани маълум бўлган. «Тергов давомида фуқаро Д.Абдуллаевга нисбатан рухсат этилмаган ҳеч қандай методлар қўлланилмаган», - дея қўшимча қилинган Бош прокуратура хабарида.
Вазиятга аниқлик киритиш учун жазони ижро этиш муассасаси раҳбарияти билан боғланишнинг имкони бўлмади. Айни чоғда Бош прокуратурага ҳам марҳум қандай қилиб, тергов ҳибсхонасида сақланаётган бир пайтда, ўз жонига қасд қилгани ва қандай воситадан фойдалангани номаълум. Д.Абдуллаевнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан текширув давом этаётгани таъкидланди.
13 ноябрь куни Дилшод Абдуллаевнинг вафоти муносабати билан жаноза бўлиб ўтди. Марҳумни сўнгги йўлга 20 ёшли ўғли, яқин қариндошлари, ҳамкасб ва дўстлари кузатиб қўйди.
@blogcan