Пайғамбарларнинг вафот этган пайтида ёшлари
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам. 63 ёш
Ийсо алайҳиссалом 33 ёш
Яҳё алайҳиссалом 40 ёш
Лут алайҳиссалом 80 ёш
Айюб алайҳиссалом 93 ёш
Довуд алайҳиссалом 100 ёш
Мусо алайҳиссалом 120 ёш
Ҳорун алайҳиссалом 120 ёш
Юсуф алайҳиссалом 120 ёш
Нуҳ алайҳиссалом 1450 ёш (баъзи манбаларда 950 ёш)
Ҳуд алайҳиссалом 150 ёш (б.м. 464 ёш)
Исҳоқ алайҳиссалом 160 ёш
Иброҳим алайҳиссалом 200 ёш (б.м. 175 ёш)
Солиҳ алайҳиссалом 270 ёш
Идрис алайҳиссалом 365 ёш (б.м. 865 ёш)
Одам алайҳиссалом 1000 ёш (б.м. 930 ёш)
Яъқуб алайҳиссалом 147 ёш
Исмоил алайҳиссалом 137 ёш
Йушаъ алайҳиссалом 110 ёш
Шуайб алайҳиссалом 140 ёшга кириб вафот этганлар.
Изоҳ: Анбиёларнинг неча йил умр кўрганлари тўғрисида турли фикрлар, айрим ихтилофлар бор.
Қуръони каримда исми зикр этилган пайғамбарларнинг сони 25 та. Булар: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб, Юсуф, Айюб, Зулкифл, Шуайб, Мусо, Ҳорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Алясаа, Юнус, Закариё, Яҳё, Ийсо ва Муҳаммад алайҳиссаломдирлар.
Пайғамбарлик вазифаси нуқтаи назаридан ҳамма пайғамбарлар тенгдирлар, ораларида фарқ йўқ. Фазилат жиҳатидангина улар бир-бирларидан ажралиб туришади. Бу жиҳатдан Муҳаммад, Иброҳим, Мусо, Исо, Нуҳ алайҳиссаломлар бошқаларга қараганда устундирлар Буларнинг ҳам ичларида энг фазилатлиси Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаламдирлар.
Ийсо алайҳиссалом ҳақида қисқача: Ислом ақидаси бўйича қиёмат яқин қолганда Ийсо алайҳиссалом ер юзига қайта тушадилар. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, ичингизга Ибн Марям одил ҳакам бўлиб тушиши яқиндир. Бас, у хочни синдиради, чўчқани ўлдиради, жизяни жорий қилади, молу дунёни тошириб юборганидан уни биров олмай қўяди. Ҳаттоки, бир сажда бутун дунёдан ва ундаги нарсалардан яхши бўлиб қолади”. Имом Бухорий, Муслим ва Абу Довудлар ривояти.