Neft va Gaz Ishi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Познавательное


Нефть ва Газ соҳасига оид Ўзбекистондаги энг катта канал
Муаллиф: Ҳумоюн Худаёров
Реклама: @neftgaz_ads
Тестлар: @neftgaztest
📚Китоблар
📰Янгиликлар
🕵Вакансиялар
📽Видеороликлар
💻Презентациялар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Uzbekneftgaz | Расмий канал
#Tashrif

“S&P Global Ratings” vakillari zavodlar faoliyatini o‘rgandi

O‘zbekistonga tashrif buyurgan “S&P Global Ratings” agentligi vakillari “Uzbekistan GTL" zavodi va Sho‘rtan gaz kimyo majmuasida bo‘lishdi.

@uzbekneftegaz_ung_lot/tYMuh0c83bf' rel='nofollow'>Batafsil
___

Представители «S&P Global Ratings» изучили деятельность заводов

Прибывшие в Узбекистан представители агентства «S&P Global Ratings» посетили завод «Uzbekistan GTL» и Шуртанский газохимический комплекс.

@uzbekneftegaz_ung_ru/Pw3ggxKzsAe' rel='nofollow'>Подробно

👇Bizni kuzating:

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook


#Live

Айни дамда, "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖда "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз! деб номланган Наврўз сайли байрам тадбири бўлиб ўтмоқда

Ps: Наврўз байрами бу йил Рўзаи - Рамазон ойига тўғри келиши муносабати билан айни вақтда ўтказилмоқда.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Нархлар оширилиши ва ижтимоий норманинг ўрнатилиши ҳақида қарор қабул қилинаётганда устида туриб, ойлик нормани 200 квт.соат қилиб ўрнатамиз, нархларини эса шунчадан қиламиз деб турганим йўқ (комментларда худди нархларни мен оширгандек ёзибсизлар🙂). Балки 200 квт.соат ростдан ҳам етарли эмасдир, яни Энергетика вазирлиги томонидан келтирилган 75-80% аҳоли 200квт.соатдан кам ишлатиши ҳақидаги статистика хатодир, лекин Вазирлик бу рақамни осмондан олмайди, тўғри бўлиши керак. Балки бу қарордан норози бўлаётганлар 200квт.соатдан кўп ишлатувчи 20-25% аҳоли қатлами орасига кирар.

Шуни сизларга тушунтирмоқчи бўлдимки, бирор ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархи йиллаб, сурункали равишда оширилмасдан келиши ўша корхонанинг дастлаб, орқага қадам ташлаб боришига, сўнг, зарарига ишлашига, бу эса ўз навбатида қурилмаларнинг янгиланмасдан қолаверишига, ходимлар ойлик маошларининг тушиб кетишига ва алал оқибат ўша корхонанинг тугатилишига олиб келади. Нархларнинг ошиб боришини эса табиий қабул қилиш керак.

Позициям шуки, ижтимоий норманинг ўрнатилишини қўллаб-қувватлайман ва бу норма миқдори аҳолининг камида 80%ининг ўртача ойлик электр энергияси сарфидан келиб чиқиб белгиланиши тарафдориман, бу ижтимоий норма неччи квт.соат бўлишидан қатий назар, у норма хоҳ 100кв.соат бўлсин, хоҳ 1000квт.соат бўлсин, фарқи йўқ. Муҳими ижтимоий норма ўрнатилсин.

Ана энди сизларга нима демоқчилигимни, нимани тушунтирмоқчи бўлганимни ва қайси тарафда эканлигимни яхши англадингиз деб ўйлайман.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


200 квт.соат | 100 куба | 500 куба

Нархларнинг оширилишини ва табақаланиши, яни ижтимоий норманинг ўрнатилишини аксарият инсонлар нотўғри тушуниб, салбий қабул қилмоқда, ваҳолангки, аслида бу ўзгаришлар аҳолининг катта қисми, 75-80 %и учун ҳеч қандай таъсири сезилмайди.

Нега? Чунки аҳолининг 75-80%ининг ойлик электр энергия истеъмол миқдори 200 квт.соатдан кам, табиий газдан эса ёзда 100 куба, қишда эса 500 кубадан кам ишлатишади. Шу сабабдан ижтимоий норма учун айнан шу миқдорлар олинган.

Аслида бу қонуни, электр энергиясидан ойига 200 квт.соатдан кам, табиий газдан эса ёзда 100 куба, қишда 500 кубадан кам ишлатаётган сиз ва биз каби аҳоли мамнуният билан қабул қилиш керак. Ахир, сиз ойига 50 квт.соат электр энергияси ишлатсангиз, қўшнингиз эса ойига 1000 квт.соат ишлатса ва иккалангиз ҳам ҳар бир квт.соат учун бир хил сўммада пул тўласангиз, бу адолатданми, йўқ-да, чунки ахир қўшнингиз сиз каби 20та хонадон энергиясини ишлатмоқда.

Яна бир гап, энергетикада охирга марта нархлар 2019-йил 15-августда оширилган эди ва 5 йилдирки нархлар ўзгармай келмоқа. Ўзингиз тасаввур қилинг, ҳаражатлар тинимсиз ошиб боришига қарамасдан, нархларнинг йиллар давомида ўзгаришсиз тутиб турилиши бу тизим катта зарар, гарчи катта субсидиялар берилса ҳам. Бу ўзингизга ҳам аён. Буни биргина 2019-йилдаги нархлар билан айни вақтдаги нархларни таққослаб кўрсангиз ҳам яққол билинади.

Ойига 200 квт.соат ишлатмасангиз нима қиласиз норози бўлиб, масалан бизни оила ойига ўртача 50-90 квт.соат атрофида электр энергияси ишлатилар экан. Айтмоқчиманки, олдин қайси тоифага киришингизни билиб олинг-да. Хуллас, бу узоқ кутилган ва қабул қилинган қарор албатта қабул қилиниши керак эди, балки эртароқ ҳам.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


ПСК "БРИГ" компанияси қуйидаги вакансиялар бўйича ишлаш учун малакали мутахассисларни ишга таклиф этади:

•Электромонтажник — 50 нафар
•Сварщик — 50 нафар
•Администратор — 1 нафар

Ходимларнинг ишлаши ва яшаши учун барча зарур шароитлар яратилган, жумладан:

- кунига уч марта иссиқ овқат;
- ротацион шаҳарчада ҳамма учун турар жой;
- комбинезон ва поябзал (мавсумга қараб);
- расмий меҳнат шартномаси;

Иш жойлари:
- Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, проэкт: Бойсун ГПЗ
- Тошкент вилояти, Олмалик тумани, проэкт: МОФ

Резюме юбориш учун телеграм рақам: +998909266169

Сизни қизиқтирган барча саволларга суҳбат вақтида жавоб берилади.

Илтимос, соат 18:00 дан кейин безовта килманг.

Каналга уланиш: T.me/Ngi_Uz

16.4k 0 260 27 28

Вазирлар_Маҳкамасининг_2024_йил_16_апрелдаги_204_сон_қарори.pdf
701.2Кб
“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори (иловалари билан)

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Бугун, 2024 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 1 майдан бошлаб аҳоли учун:

Электр энергиясининг кВт.соати 295 сўмдан 450 сўмга;

Газнинг кубаси 380 сўмдан 650 сўмгача оширилади.

Ижтимоий норма электр энергияси учун 200 квт.соатни, газ учун ёзги мавсумда 100 куба, қишки мавсумда 500 куба миқдорида белгиланади.

Истеъмол ижтимоий нормадан ошганда

Ойлик истеъмол

электр энергияси учун
201-1000 кВт.соатни ташкил этса 900 сўм;
1000 дан 5000 кВт.соатгача 1 350 сўм;
5000 дан 10000 кВт·соатгача 1 575 сўм;
10 минг кВт.соатдан ошса 1800 сўм.

газ учун
ёзги мавсумда (март- октябрь)
101 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.
қишки мавсумда (ноябрь-февраль)
501 дан 2500 кубометргача 1500 сўм;
2500 дан 5000 кубометргача 1 950 сўм;
5000 дан 10000 кубометргача 2 275 сўм;
10 минг кубометрдан юқорисига 2 600 сўм.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

10k 0 178 6 39

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхонлари бир қатор соҳа мутахассисларига бўш вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади.

Қандай қилиб "Ўзбекнефтгаз" АЖга онлайн резюме юбориш мумкинлиги бу ерда кўрсатилган видео (https://t.me/ngi_uz/4255)

Номзодлар 2024 йил 30-апрелга қадар ушбу ҳаволага (https://www.ung.uz/about/vacancy/21/sub/46/1) кириб, анкета тўлдиришлари мумкин.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz

6.6k 0 162 6 20

Қайси дизель ёнилғисини танлаш керак

Ёнилғининг цетан сони қанчалик юқори бўлса, у шунчалик тез ёнади - бу дизель двигателлари учун катта фойда келтиради. Ёнилғи тежамкорлигидан тортиб, камроқ эмиссия ва яхши қувват ишлаб чиқаришгача ҳамда дизель двигателларининг идеал ишлаши учун ёнилғининг юқори цетан сони калит ҳисобланади.

Цетан сони бу барчамиз биладиган бензиндаги октан сони каби кўрсаткичга ўхшаб кетади (цетан сони ва октан сони бошқа-бошқа нарсалар бу хақида ўзингиз албатта ўқиб олинг). Масалан сиз, АI-80 дан кўра АI-98 ни яхши деб биласиз. Чунки, АI-98 барча кўрсаткичларга кўра АI-80 дан афзалдир. Худди шундай, пастроқ цетан сонли дизель ёнилғисидан юқори цетан сонли дизель ёнилғилари яхшироқдир. Анъанавий дизель ёнилғилари цетан сони одатда 45-50 атрофида бўлса, "Uzbekistan GTL" заводида минимум 70 цетан сонли дизель ёнилғилари ишлаб чиқарилмоқда (лабаратория синовларида цетан сони 76-78 чиқмоқда).

Ана энди нега GTL синтетик (ярим синтетик K4-SSDF) дизель ёнилғилари бозорда харидоргир ва талаб юқори эканлигини билиб олдингиз. Ва яна энг муҳими билиб олдингизки, қайси дизель ёнилғисини танлашни. Албатта, юқори цетан сонлисини.

Каналга уланиш: @Ngi_Uz


Репост из: UZBEKISTAN GTL
#Yoshlar #Tayinlov

😎 "Uzbekistan GTL" MChJning tegishli buyrug‘i bilan Xudayorov Humoyun Asliddin oʻgʻli Jamiyat Bosh direktorining Yoshlar masalalari bo‘yicha maslahatchisi etib tayinlandi

👉 Batafsil
———

😎 Соответствующим приказом ООО «Uzbekistan GTL» Худаёров Хумоюн Аслиддин угли назначен Советником Генерального директора Компании по вопросам молодежи

👉 Подробнее
———

😎 By the corresponding order of Uzbekistan GTL LLC, Khudayorov Khumoyun Asliddin Ugli was appointed as a Youth Advisor to the Company’s Chief Executive Officer

👉 Read more
——-

Bizni kuzating⬇️

💬Telegram | 🌐Website
👍YouTube | 😉LinkedIn
👨Facebook | 📹Instagram

5.8k 0 20 53 162

✨ 🌙 Рамазон ҳайити муборак бўлсин!
———
✨ 🌙 С праздником Рамазан хайит!
———
✨ 🌙 Happy Ramadan Eid!
———



Показано 12 последних публикаций.