Пайғамбар алайҳиссалом суюкли қизлари Фотимаи Заҳрони турмушга бергач, уни ҳазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насиҳат қилганлар:
“Қизим, ўзингни ҳамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи муҳаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллоҳнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
"Ижтимоий одоблар китобидан"
▶️Обуна бўлишни унутманг !
@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy