СЕКТОР


Channel's geo and language: Kyrgyzstan, Kyrgyz


СЕКТОР - халқаро кун тартибидаги сўнгги воқеалар ҳақида
Админ ➡️ @nerazzurri8080

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Kyrgyzstan, Kyrgyz
Statistics
Posts filter


🇮🇪 Ирландия Бош вазири:

“Нетаньяху Ирландияга келса мамлакат полицияси уни ҳибсга олади ва биз халқаро судларни қўллаб-қувватлаб, уларнинг қарорларини бажарамиз”

СЕКТОР | ЧАТ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2024 йилда Донбассда Россия армиясининг олдинга силжиш инфографикаси

СЕКТОР | ЧАТ


🇪🇸 Испания кенг кўламли уруш бўлган тақдирда мамлакатнинг замонавий тарихидаги биринчи миллий фуқаролик мудофааси режасини тайёрлайди.

СЕКТОР | ЧАТ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇮🇱🇱🇧 Исроил Ливан пойтахти Байрутни вайрон қилишда давом этмоқда.

📹Кадрда ҳужумга учраган бинонинг қулаши лаҳзаси тасвирланган.

СЕКТОР | ЧАТ

4k 0 12 10 40

🇬🇧 Буюк Британия, агар Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху мамлакатга кирса, халқаро ҳуқуққа асосан қонуний мажбуриятларга таяниб, Халқаро жиноий суднинг ҳибсга олиш ордерига риоя қилишини тасдиқлади.

СЕКТОР | ЧАТ


🇫🇷 Франциянинг "L’Humanité" газетаси:

"Беньямин Нетаньяху ҳарбий жиноятчи"


СЕКТОР | ЧАТ


⚡️Италия суди Ал-Қудс (Қуддус)ни Исроилнинг пойтахти сифатида тан олишдан бош тортди.

Суд халқаро ҳуқуқ ва БМТнинг кўплаб резолюцияларига асосланиб, Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олиш мумкин эмас, деган қарорга келди.

2017-йилнинг 6-декабрида АҚШнинг ўша пайтдаги президенти Доналд Трамп Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олди ва Америка элчихонаси Тель-Авивдан ушбу шаҳарга кўчирилишини эълон қилди.

Тарихан Ал-Қудс (Қуддус) учта жаҳон динлари учун асосий рамз ва Яқин Шарқдаги можаролар маркази бўлиб қолмоқда. 1980 йилда Кнессет шаҳарни "ягона ва бўлинмас" пойтахт деб эълон қилди.

Бироқ халқаро ҳамжамият, жумладан, БМТ бу ҳаракатни қоралаб, Шарқий Қуддусни босиб олинган ҳудуд, шаҳарнинг ўзини эса алоҳида мақом талаб қилувчи ҳудуд сифатида тан олди. Кўпгина давлатлар, шу жумладан Италия, Тель-Авивда ўз элчихоналарини жойлаштиради.

СЕКТОР | ЧАТ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Дунёда ҳали ҳеч кимда бундай қурол йўқ

Путин - "Орешник" нинг муваффақиятли синови ҳақида.

СЕКТОР | ЧАТ


🇮🇷🇱🇧🇵🇸🇮🇱 Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи:

Биз жавоб беришни чўзмаймиз ва шошилмаймиз. Оператион True promise 3 амалга оширилади.

Менинг Байрутга ташрифим жуда оғир паллага тўғри келди ва унинг асосий мақсади қаршиликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимизни эълон қилиш эди.

Биз бундай шароитда қаршиликдан воз кечмаймиз ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз.



СЕКТОР | ЧАТ


"Politico" нашрининг янги муқоваси:

Европа соя билан қопланмоқда

СЕКТОР | ЧАТ

4.9k 0 16 11 87

"The Economist" нашри Украина можароси бўйича тинчлик шартномасининг эҳтимолий шартларини маълум қилди:

🟢 Киев озод қилинган ҳудудларни йўқотишини қабул қилиш керак. Гап Қрим ва Донбасс ҳақида кетади;

🟢Бунинг эвазига Украина НАТО аъзолигини талаб қилиши мумкин. Бироқ, Қўшма Штатлар Трампнинг ҳокимиятга қайтиши билан бунга йўл қўймайди;

🟢музокаралар бошланиши билан бирга ҳарбий ҳаракатлар ўт очишни тўхтатишга қадар қисқариши мумкин;

🟢Музокаралар чўзилади ва можаро "ярим музлатилган" ҳолатга айланиши мумкин.

Нашр таҳлилчилари Москва ва Киев музокараларни 2025 йилда бошлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

СЕКТОР | ЧАТ


🇮🇱 Исроилнинг "Yedioth Ahronoth" газетаси:

🇮🇹 Италия: Агар Нетаняху тупроқимизга кирса, биз уни ҳибсга олиб, уруш жиноятчиси сифатида Халқаро судга топширамиз.


СЕКТОР | ЧАТ


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇵🇰 Покистон махсус хавфсизлик кучларининг аёл аскарлари шаҳар шароитида терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича машғулотлар ўтказмоқда

СЕКТОР | ЧАТ


❗️Диққат қидирув! Биз сизни излаяпмиз.

💼Тажрибали ходим ёки билимли ўқитувчимисиз ?
🔎Иш қидиряпсизми ?
🔍Тажрибали ходим излаяпсизми ?

Бизга юқори маошли ишларга сиздек ўқитувчи ва ходимлар керак.

👉Иш топиш: 🚀 @beminnatvakant_ish - Ишчи ва иш берувчини учраштирувчи махсус платформа📱

🇺🇿Республика бўйича барча мактаб ва ўқув марказ вакансиялари шу ерда: @beminnatvakant_ish


🤚 Qani ayting, qachongacha maklerga pul to'laysiz? 💵

🗝 Ushbu kanalimizda siz o'zingizga kerakli hududdan kvartira yoki sherik topishingiz mumkin✅

🚀 @talabalarga_kvartira_kerak - Talaba va turarjoyni "maklersiz" uchrashtiruvchi maxsus platforma📱


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунёнинг энг узун ва энг паст бўйли аёллари Лондонда бир пиёла чой устида учрашишди

СЕКТОР | ЧАТ


Америкалик актёрдан кейин англиялик блогер ҳам "X" тармоғида Путинга мурожаат қилди:

Ҳурматли Путин,

Буюк Британия халқи сиз билан урушни хоҳламайди.

Ҳукуматимиз тинч-осойишта ҳаёт кечиришни истаган кўпчиликнинг манфаатларини ҳимоя қилмаяпти.

Ҳурмат билан, Буюк Британия жамоатчилиги


СЕКТОР | ЧАТ

5k 0 14 1 93

🇬🇧 Лондондаги АҚШ элчихонаси олдида портлаш юз берди

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, бино ёнида “шубҳали пакет” топилган. Ҳудуд зудлик билан ўраб олинган.

Кейинроқ воқеа жойида портлаш овози эшитилган. Бу сапёрлар назорати остида амалга оширилди, дея аниқлик киритди Лондон полиция хизмати. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

СЕКТОР | ЧАТ


🇮🇱🇱🇧 Бугун Исроил армияси Ливан жанубидаги Сур шаҳрига ҳам ҳужум қилди.

СЕКТОР | ЧАТ


Германия Россия ва НАТО ўртасида эҳтимолий уруш юзага келган тақдирда мудофаа режасини тайёрламоқда — Frankfurter Allgemeine Zeitung

Стратегик ҳужжат 1000 саҳифадан иборат бўлиб, тафсилотлар сир сақланмоқда.

Ҳужжатдан фақат, 800 минг қўшинни жойлаштириш кўзда тутилгани маълум, тинч аҳолига эса генераторлар сотиб олиш тавсия этилган.

СЕКТОР | ЧАТ


"Иброҳим келишувлари" институти томонидан олиб борилган таҳлил натижалари, Ғазодаги уруш фонида 2024 йилда араб давлатларининг Исроил билан савдо айланмасини кўрсатди.

Марокаш билан савдо айланмаси 53 фоизга, БАА билан 4 фоизга, Баҳрайн - 988 фоизга, Миср билан - 51 фоизга ўсган.

СЕКТОР | ЧАТ

20 last posts shown.