* * *
Ошиқ!
Қара, юракнинг
Тилинган қат-қатлари.
Билмам,
Сени тушларда,
Кўрганмидим илгари.
Етти иқлим тингламас
Ишқнинг овозасини.
Чертиб-чертиб ўт майли
Қалбим дарвозасини.
Мажнун дея жон бергум
Олов ёнур бўғзимда.
Потирлар кўнгил руҳқуш,
Телбаликлар сўзимда.
Ҳатто, сим-сим томчилаб
Шабнам қўнган гулбаргга.
Аҳир, суйдим, суёлдим,
Ишқни чизиб юракка.
Ошиқ!
Боққил кўнглимга,
Сен дея потирлар жон.
Қуйгил ишқ шаробини,
Тўкилмасдан телбажон.
Келтир,
Тоғдек елкангни,
Ҳаавво бергил бир ютуум.
То, умрим сўнгигача,
Сени тоабад кутгум.
Ошиқ!
Қара, кўнгилнинг,
Тилинган қат-қатлари...
@Umida_AZAM
Ошиқ!
Қара, юракнинг
Тилинган қат-қатлари.
Билмам,
Сени тушларда,
Кўрганмидим илгари.
Етти иқлим тингламас
Ишқнинг овозасини.
Чертиб-чертиб ўт майли
Қалбим дарвозасини.
Мажнун дея жон бергум
Олов ёнур бўғзимда.
Потирлар кўнгил руҳқуш,
Телбаликлар сўзимда.
Ҳатто, сим-сим томчилаб
Шабнам қўнган гулбаргга.
Аҳир, суйдим, суёлдим,
Ишқни чизиб юракка.
Ошиқ!
Боққил кўнглимга,
Сен дея потирлар жон.
Қуйгил ишқ шаробини,
Тўкилмасдан телбажон.
Келтир,
Тоғдек елкангни,
Ҳаавво бергил бир ютуум.
То, умрим сўнгигача,
Сени тоабад кутгум.
Ошиқ!
Қара, кўнгилнинг,
Тилинган қат-қатлари...
@Umida_AZAM