#retro
* * *
Ярим тун.
Зил замбил зимистон.
Дераза- шулалар дояси.
Энг заиф нурларни деворда
Aллалар япроқлар сояси...
...мен – зимман.
Зўрларнинг хивчини- узун тил,
Занжири тилида қулларнинг.
Нима деб овутай гулдонда
Оёғин туш кўрган гулларни?...
Мен жимман.
Сукунат энг қадим хумчадир,
Садоси минг йиллар нарида.
Чанг босган энг тоза тилаклар,
Чироғим дунёнинг қарида.
Мен – жинман.
Қанотим остида эди кўк,
Мардларга ёр эдим қачондир.
Изларим йўқолган заминда
Қачондир бор эдим, қачондир...
Мен – чинман!
Сочилиб боряпман очунга,
Чўкмоқда минг битта бўлагим.
Бор бўлса қаерда, кўрсатинг,
Қандай яшаяпти юрагим?
Мен кимман?
* * *
Ярим тун.
Зил замбил зимистон.
Дераза- шулалар дояси.
Энг заиф нурларни деворда
Aллалар япроқлар сояси...
...мен – зимман.
Зўрларнинг хивчини- узун тил,
Занжири тилида қулларнинг.
Нима деб овутай гулдонда
Оёғин туш кўрган гулларни?...
Мен жимман.
Сукунат энг қадим хумчадир,
Садоси минг йиллар нарида.
Чанг босган энг тоза тилаклар,
Чироғим дунёнинг қарида.
Мен – жинман.
Қанотим остида эди кўк,
Мардларга ёр эдим қачондир.
Изларим йўқолган заминда
Қачондир бор эдим, қачондир...
Мен – чинман!
Сочилиб боряпман очунга,
Чўкмоқда минг битта бўлагим.
Бор бўлса қаерда, кўрсатинг,
Қандай яшаяпти юрагим?
Мен кимман?