#retro
***
Баҳорнинг сўнгги йўқ, осмон-у ерда,
Оёғи асирда
учиб юрар у.
Дунёси – эрмакка айтилган эртак,
Эртакдан эртакка кўчиб юрар у.
Бу баҳор дунёнинг юзидан ўтди,
Гуллашга муштоқлар кўзидан ўтди.
Ўрик гулларига қўнган қормиди? *
Не бўлса,
не бўлса ўзидан ўтди.
Узоқ алаҳсиди саноқсиз тунлар,
Кўзёши селларга фуқаро бўлиб.
Шамоллар тепалаб кетган очунда
Шотутдай тўкилди Бухоро бўлиб...
Мана,
Настаринлар гуллади чаман,
Эртакнинг сўнггига тикиб жонларин.
Улар –
Сармаст-у, май ҳақда ёза олмаган
Шоирнинг гуллаган сиёҳдонлари.
***
Баҳорнинг сўнгги йўқ, осмон-у ерда,
Оёғи асирда
учиб юрар у.
Дунёси – эрмакка айтилган эртак,
Эртакдан эртакка кўчиб юрар у.
Бу баҳор дунёнинг юзидан ўтди,
Гуллашга муштоқлар кўзидан ўтди.
Ўрик гулларига қўнган қормиди? *
Не бўлса,
не бўлса ўзидан ўтди.
Узоқ алаҳсиди саноқсиз тунлар,
Кўзёши селларга фуқаро бўлиб.
Шамоллар тепалаб кетган очунда
Шотутдай тўкилди Бухоро бўлиб...
Мана,
Настаринлар гуллади чаман,
Эртакнинг сўнггига тикиб жонларин.
Улар –
Сармаст-у, май ҳақда ёза олмаган
Шоирнинг гуллаган сиёҳдонлари.