#retro
***
Ой тутилди.
Ким тутди уни?
Ҳолалари мисоли зичман.
Сипқорилган жамийки туним
Кўзларингнинг гирдоби ичра.
Унда уммон ҳайқириғи жо,
Юлдузларнинг ухлар жимири.
Ундан боқиб турарди Худо,
Кипригингда ишқнинг шивири.
Ўн саккиз минг олам-да яқин,
Менда бори фақат фасоҳат.
Кўзларимдан кўзингга қадар
Оғирлик қилади масофа!...
***
Ой тутилди.
Ким тутди уни?
Ҳолалари мисоли зичман.
Сипқорилган жамийки туним
Кўзларингнинг гирдоби ичра.
Унда уммон ҳайқириғи жо,
Юлдузларнинг ухлар жимири.
Ундан боқиб турарди Худо,
Кипригингда ишқнинг шивири.
Ўн саккиз минг олам-да яқин,
Менда бори фақат фасоҳат.
Кўзларимдан кўзингга қадар
Оғирлик қилади масофа!...