Қалб дафтаримдан........✍
Ҳаёлларим тўфони яна,
Ҳаловатим сархадин бузди.
Ҳоҳишларнинг иловасида,
Ҳислар билан сулҳини тузди.
Мен эмасман аслида гуноҳ,
Тамғасини осган шу Истак.
Таним ичра жиҳотга гувоҳ,
Қақшаётган бир парча Юрак.
Асли менинг гуноҳим ҳам йўқ,
Дейди бурро суяксиз бу тил.
Қисматидан отилган ҳар ўқ,
Тақдир отнинг йўлида чигил...
Қани эди нигоҳларимдан,
Сочилмаса хатолар ...қани.
Сўралса гар гувоҳларимдан,
Бузолмаса керак чамани.
Гунохларни бари кўзимда,
Менга зимдан қилар хиёнат.
Айбнинг барчаси сўзимда,
Узлатда ҳозирча диёнат.
Сайёра Рахимий қизи.