Мен ҳар куни йиғлайман жим,
Сукутларим қора-ю тим.
Кўксим эзар дардлар сим-сим,
Йўқ-йўқ
Менмас
Кўзларим...
Ғамлар келар аста-аста,
Алам қўлда даста-даста.
Мана бугун оҳ, дил хаста,
Йўқ-йўқ,
Менмас
Юрагим...
Залвор босар танамни хўп,
Қийноқ осар жонимга хўп.
Нима десанг дедим-ку хўп,
Йўқ-йўқ,
Менмас
Вужудим...
Ҳалинчаклар ясалган дор,
Гоҳо маржон тақилган тор.
Қачон унда яшнар баҳор,
Йўқ-йўқ,
Менмас,
Кипригим...
✍РАҲИМА МЎМИНОВА 31.05.2023
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸 "АЁЛ КАЛБИ" 🌸
Сукутларим қора-ю тим.
Кўксим эзар дардлар сим-сим,
Йўқ-йўқ
Менмас
Кўзларим...
Ғамлар келар аста-аста,
Алам қўлда даста-даста.
Мана бугун оҳ, дил хаста,
Йўқ-йўқ,
Менмас
Юрагим...
Залвор босар танамни хўп,
Қийноқ осар жонимга хўп.
Нима десанг дедим-ку хўп,
Йўқ-йўқ,
Менмас
Вужудим...
Ҳалинчаклар ясалган дор,
Гоҳо маржон тақилган тор.
Қачон унда яшнар баҳор,
Йўқ-йўқ,
Менмас,
Кипригим...
✍РАҲИМА МЎМИНОВА 31.05.2023
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 🌸 "АЁЛ КАЛБИ" 🌸