* * *
На қилгум,
Саҳролар ёнур бўғзимда,
Жоним халқумимга келгандек гўё.
Битта жоним бўлса,
Олгин жонимни,
Ҳар нечук кўчангда ичгум ишқ майин.
Мен сенда йўқолдим,
Унутдим ўзни,
Ўмариб олгандек таъқиқ мевасин.
Ёҳу,
Қил ҳам сиғмас энди ичимга,
Фақат,
Руҳим ишқнинг чиллахонаси.
Соялар сарғаюр,
Терс энди дунё,
Бошим жаллодларнинг кундаларида.
Қавариқ юракнинг исёнлари ол,
Чидолмам,
Тўрт фасл синовларига.
Қирқ кеча бағримни бердим азобга,
Қирқ кеча руҳимга ўқидим хатим.
Ёҳу,
Ё, Аллоҳ,
Келур қаландар,
Етти сайёранинг малойиклари.
Билмам,
Тушунолмам,
Бу—сароб дунё,
Юрак—гуноҳларни яширган хилват.
Қонли йўлакларда қаландар ошиқ,
Тўкилгум,
Тўкилгум,
Туфроққа беун.
Ёҳу,
Ё, Аллоҳ,
Астағфируллох...
@Umida_AZAM
На қилгум,
Саҳролар ёнур бўғзимда,
Жоним халқумимга келгандек гўё.
Битта жоним бўлса,
Олгин жонимни,
Ҳар нечук кўчангда ичгум ишқ майин.
Мен сенда йўқолдим,
Унутдим ўзни,
Ўмариб олгандек таъқиқ мевасин.
Ёҳу,
Қил ҳам сиғмас энди ичимга,
Фақат,
Руҳим ишқнинг чиллахонаси.
Соялар сарғаюр,
Терс энди дунё,
Бошим жаллодларнинг кундаларида.
Қавариқ юракнинг исёнлари ол,
Чидолмам,
Тўрт фасл синовларига.
Қирқ кеча бағримни бердим азобга,
Қирқ кеча руҳимга ўқидим хатим.
Ёҳу,
Ё, Аллоҳ,
Келур қаландар,
Етти сайёранинг малойиклари.
Билмам,
Тушунолмам,
Бу—сароб дунё,
Юрак—гуноҳларни яширган хилват.
Қонли йўлакларда қаландар ошиқ,
Тўкилгум,
Тўкилгум,
Туфроққа беун.
Ёҳу,
Ё, Аллоҳ,
Астағфируллох...
@Umida_AZAM