@Umida_AZAM


Гео и язык канала: Киргизия, Киргизский
Категория: Цитаты


Ҳидларнинг энг гўзали кўнгил ҳидидир, чунки у - Роббининг ҳидидир.
Бу ҳид ранжиган кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топилур.
Жалолиддин Румий

Связанные каналы

Гео и язык канала
Киргизия, Киргизский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: МАСИҲА
* * *

Англайман!
Ичимда ҳайқирар дарё.
Тушуна бошлайман ўзимни ўзим.
Босинқираб қолган зулмат ичинда,
Исёнлар руҳимни қийнар алаҳсиб.
Кўнглимни оғритар
Илғаганларим,
Зил-замбил тош осиб елкаларимга.
Дардларим,
Оғриғим,
Азобларимни,
Бир қултум шаробдек ичаман ёнииб.
Ойни этак билан ёпиб бўлолмас,
Даҳрий ҳисларимга осилгум дордек.
Уволим келади туйғуларимга,
Сукутлар юрагим юборса ютиб.
... ва, лекин бир умид чўкар пойимга,
Олам нигоҳимга кетар қоришиб.
Кечиб бўлармиди,
Аҳир, дунёдан,
Қалбан тинглай олсанг шивирларини.
Ижарада турган одамдай юрак,
Беватан самода топмагай қўним.
Азизим!
Кўнглингга тегарми ҳижрон.
Азизим!
Соғинчни ютгум зилолдек...

https://t.me/Masixa_AZAM




Репост из: Оппоқ найсонларни соғиниб кетдим
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Репост из: Оппоқ найсонларни соғиниб кетдим
Одaмнинг қaдригa етa билишдaн кўрa улуғроқ сaодaт бўлмaсa кeрaк дунёдa.

Хуршид Дўстмуҳаммад. "Ҳижроним мингдир менинг"

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *


На юлдуз чорлагай,
На осмон чорлар,
Зиндонбанд юрагим,
Зиндонбанд қалбим.
Руҳлар жанггоҳида толиққан жусса,
Бир оят ўқишга қолар ярамай.
Ҳеч вақом қолмагай
Кўнглимдан бўлак,
Энг сўнги умидим бериб хазонга.
Дардимни,
Қадримни,
Кўзёшларимни,
Сочиб ташлармидим хасдек саробга.
Ҳар нечук ўзимни англаётирман.
Ҳар қалай тушуниб хатоларимни.
Наҳот, шай турарми пойим қирқмоққа,
Кўзларим ичида яшринган гуноҳ.
Билмайман.
Ўтарми тавба-тазарру,
Тун бўйи қонимни ичар коҳинлар.
Бўзчи белбоғига ялчимагандай,
Сўздан сўз излайман ўтиниб...
На осмон қулагай,
На юлдуз чўккай,
Аҳир, терс эмас-ку, дунё нарёғи.
Ўн беши қоронғу тунларга қайтим,
Энг ёруғ кунларга сиғмагай ҳаддим...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

«Қалбга таскин битиклар» китобидан

@Umida_AZAM


* * *

Вақтга юрагим тўкдим,
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур.
Ногоҳ термуламан осмонга ҳайҳот,
Тинмас кўзёшимга қоришган яғмур.
Одимлаб боради беун лаҳзалар,
Мен яёв кезаман ҳиёбонларни.
Яғмурга қўшилар,
Яғмурга кўнглум,
Оқ яғмур,
Оқ яғмур,
Найсон томчиси.
Ўйлайман.
Ўйимга сиғмас хотирлар,
Чирмоғич йўлларга ўхшайди дунё.
Чалкаш эҳтирослар,
Чалкаш туйғулар,
Озиқтириб кетар қаерларгадир...
Мезонга ёлвордим:
—Кўзларимни оч!
Бир зумда ичимда ўчди оловқуш.
Жангсиз қамал бўлган салтанат каби,
Юрагим кемадай кўзёшларга ғарқ...
Апрель.
Кун санайман,
Руҳим беватан.
Санқиб ўтаётган ҳислар беватан.
Безовта ичимда ҳапқирган юрак,
Яғмурда ивиган қизил кўйлакдай.
Вақтга юрагим тўкдим.
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур...

@MASIXA




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Азизим, яхшиси сукут сақла. Унутма, сукут хавфсиз ва гўзалдир.

Ф. Достоевский

@Umida_AZAM


* * *

Кимгадир юрагим берсам,
Йиғлагай.
Ёмғирга дардларим тўксам,
Тинмагай.
Оқиб кетаётган қумсоат
Кўнглимни титкилар беадоғ.
Кўзимда қутуриб боради исён,
Ичимни тимталар милёнта ҳижрон.
Жоним ховучимга сиғмагай,
Даҳрий туйғуларим қасоскор.
Мен сингиб бораман
Туфроқ ичинда,
Тўзғиган сочларим толаларида.
Ичимдан ичкари
бир дард ингранар,
Соғиниб кимнидир оқади бетин.
Авто уловларга ўхшар лаҳзалар,
Чалкашар
Кўзимга сиғмаган вақт.
Юзимга чанг солар хўмрайиб,
Юрагим оғритган кимсалар.
Юлдуз санаб ўтгум
Киприкларда.
Оташ бўлаётир қарочуғларим.
Жонимни суғуриб олган калхатлар,
Қуршаб олаётир тўрт томонимни.
Татимас
Ҳеч нарса, татимас ҳаёт,
Ёҳу, мен истаган дунёлар узоооқ.
Чўқлар ушлаб ўтгум бармоқларимда,
Илло, сенсиз куним оташ, ёлғизим.
Илло, сенсиз куним кунмас, азизим...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртаналар тошар, сўзламас, жимгина оқар ва кетар...

© Жалолиддин Румий

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Ҳапқирган вужудим,
Ҳапқирган кўнгул,
Ҳар кеча кўзларим ёшига чўкар.
Тўкилар шаробдек аччиқ-аччиқ дард,
Тўкилар ёмғирдек тўлиққан юрак.
Ёҳу эсанкираб қолади руҳим,
Ёҳу кўзларимга илинмас уйқу.
Телбаман!
Эсидан оғган кимсадек.
Ночорман!
Саҳрода қолган дайдидек.
Мен борман.
Елкамда минг битта гуноҳ.
Мен йўқман.
Ортимда тош каби туҳмат.
Таъқибин тўхтатмас ўркач-ўркач ғам,
Руҳимни қаритар,
Қаритар...
Юзимга чанг солиб қўллар алдагай,
Ортимдан сўроқлаб йиллар алдагай.
Синган юрагимни кетар ўғирлаб,
Соғинчсираб қолган тунларим.
Йўллар...
Қаҳратонга ўхшайди бирам,
Ажин босган юзнинг изтироблари.
Наҳот, синовларни кечиб ўтгунча,
Қаро сочларим ҳам кетур оқариб...

@Umida_AZAM


Шу қўшиқни такрор-такрор эшитаман...Бирам чиройли

@Umida_AZAM


Ҳаётим! Сен қалбимнинг энг чиройли саҳифасисан... Сенинг борлигинг жонимдаги энг гўзал ҳузур... Ҳар сафар сенга ҳаётим, деганимда, бу сўз шунчаки тилимдан эмас, балки бутун ишқимни ифодалаб руҳимдан, вужудимдан чиқади! Сен менинг ҳаётимсан!

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM

Показано 20 последних публикаций.