* * *
Ишқ деб қўлларимда тутдим оташни,
... ва, юракка босдим титроқлар ичра.
Сенинг кўзларингга сиғинган руҳим
Ёнур юлдузларнинг қасамин ича.
Дардпараст телбаман йўлидан озган,
Мажнунваш сўзлари кўчган кўнгилга.
Имдодни тополмай интиҳоларда,
Қалбин кўмиб қўйган қаролиғ тунга.
На иста,
Ночорман,
Эй, абгор юрак,
Шуми ҳаётимнинг тўкилишлари.
Дарахтлар баргига кўчган вужудим,
Ёлғиз қаландарнинг ўкинишлари.
Ё, Раъуф!
Руҳимни покла ўтингум,
Жин чалган одамдай ҳисларим тўзғир.
Келтир,
Юрагимга,
Қуйгин ишқ майин,
Бесар туйғуларим саросар изғир.
Ооо, телба юрагим бердим азобга,
Бир хилват қидирдим ўзимдан ўзга.
Унинг изларини раво кўр менга,
Кўзим тикиб ўтдим ёлғиз юлдузга...
Унинг изларини раво кўр менга...
@Umida_AZAM
Ишқ деб қўлларимда тутдим оташни,
... ва, юракка босдим титроқлар ичра.
Сенинг кўзларингга сиғинган руҳим
Ёнур юлдузларнинг қасамин ича.
Дардпараст телбаман йўлидан озган,
Мажнунваш сўзлари кўчган кўнгилга.
Имдодни тополмай интиҳоларда,
Қалбин кўмиб қўйган қаролиғ тунга.
На иста,
Ночорман,
Эй, абгор юрак,
Шуми ҳаётимнинг тўкилишлари.
Дарахтлар баргига кўчган вужудим,
Ёлғиз қаландарнинг ўкинишлари.
Ё, Раъуф!
Руҳимни покла ўтингум,
Жин чалган одамдай ҳисларим тўзғир.
Келтир,
Юрагимга,
Қуйгин ишқ майин,
Бесар туйғуларим саросар изғир.
Ооо, телба юрагим бердим азобга,
Бир хилват қидирдим ўзимдан ўзга.
Унинг изларини раво кўр менга,
Кўзим тикиб ўтдим ёлғиз юлдузга...
Унинг изларини раво кўр менга...
@Umida_AZAM