ҚАНДАЙ БЎЛСАНГИЗ ШУНДАЙ ЯШАНГ
“Ҳар бир (диндор) учун ўзи юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!” (Бақара сураси, 148-оят).
“У сизларни Ернинг халифалари қилиб қўйган ва ато этган (неъмат)ларида сизларни синаш учун баъзиларингизни баъзиларингиздан (юқори) даражаларга кўтарган Зотдир. Албатта, Роббингиз жазода тезкор ва У кечиримли ва раҳмли Зотдир” (Анъом сураси, 165-оят).
“...Ҳар бир (уруғга тегишли) одамлар ўз сув ичадиган жойини билиб олдилар...” (Аъроф сураси, 160-оят).
Ҳар қандай кишининг ўзига хос лаёқати, иқтидори, куч-ғайрати ва ҳунари бор. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саҳобаларини уларнинг тоқат ва истеъдодларига мос вазифаларни тайинлашлари у зотнинг буюкликлари намунасидир. Алини (розияллоҳу анҳу) қозиликка, Муозни (розияллоҳу анҳу) илм йўлига, Убайни (розияллоҳу анҳу) Қуръон илмларига, Зайдни (розияллоҳу анҳу) фароиз илмига, Холидни (розияллоҳу анҳу) жанг санъатига, Ҳассонни (розияллоҳу анҳу) шеър илмига, Қайс ибн Собитни (розияллоҳу анҳу) нотиқлик илмини эгаллашга жалб қилдилар.
Ўзганинг феъл-атвори ва хулқига кўр-кўрона тақлид, ўзгаларнинг ижобий ва салбий сифатларини ўзлаштириб олиш ўзликни йўқотишдир.
Инсонларнинг феъл-атворлари, иқтидорлари, тиллари, туслари хилма-хил бўлиши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмат-мўъжизаларидандир. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) ўта шафқатли, кўнгилчан эдилар ва шу хусусият билан умматга, инсонларга хизмат қилдилар. Умар (розияллоҳу анҳу) салобат ва шижоатлари билан Исломга ва мусулмонларга нусратига катта ҳисса қўшдилар. Адолатнинг ҳақиқий сиймоси ўлароқ тарихда қолдилар. Сизга инъом этилган неъматларга рози бўлиб, унга шукр қилиш ҳам неъматдир. Бас, ризо ва шукрни кўпайтиринг, неъматларингиз ҳам янада ортади.
“Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқати кўтара олмайдиган нарсани таклиф этмайди...” (Бақара сураси, 286-оят).
Бошқаларнинг табиий хислатларига кўр-кўрона тақлид қилинаверса, ҳам кишининг ўзидаги шахсий хислат ва қобилият ўлади, ирода синади, фахм-фаросат ва ақл-заковат йўқолишига олиб келади.
“Ўкинма” китобидан.