"Муслиҳ" академияси


Гео и язык канала: Киргизия, Киргизский
Категория: Религия


• Қирғизстон, Ўш вилоятида жойлашган "Муслимаат" диний ташкилотининг қошида очилган "Муслиҳ" ДОЖ расмий канали.
• Официальный канал РУЦ "Муслих" при религиозной организации "Муслимаат". Кыргызстан, Ош.
Мурожаат учун : @muslih_admin
Бот : @musslih_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Киргизия, Киргизский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Бугунги сийрат дарсимиз эртага эрталаб бўлади ИншаАллоҳ




Ким қанча ёдлаб бўлди?...








Овоз борми






Репост из: Bibirajab Abdulaziz || Hanafiy xonim
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Саломатмисизлар азизалар?!
Ойларнинг энг яхшисида энг яхши солиҳ амалга даъват қилиб келдим, тавфиқ берган Раббимга ҳамд!

Закот, фитр, фидя, эҳсон, садақаларингиз бўлса, бизда энг яхши ҳақдорлар бор!

Келинг максимал фойдали савдо қилинг!

Мурожаат учун: @Hanafiyxonim +996999877899


Репост из: Bibirajab Abdulaziz || Hanafiy xonim
ИЛМ АҲЛИ ВА ТОЛИБЛАРИГА ЭҲСОН ҚИЛИНГ!

Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий раҳматуллоҳи алайҳи «Тафсири Табарий» ва «Таърихи Табарий» асарлари билан дунёга танилган алломалардан биридир. У болаликда Хуросон томонлардан 4 та дўсти билан Мадинаи мунавварага ўқиш учун борган экан. Беш нафар толиби илм Мадинанинг ўша даврдаги қайсидир мадрасасида ўқишни бошлашибди. Лекин, орадан тўрт ой ўтар-ўтмас уларнинг ўзлари билан олиб келган маблағлари тугаб қолибди. Ҳеч нарсаси йўқ толиблар бир неча кун оч қолишибди. Дарслари ҳам юришмабди, янги китоб-дафтарлар олишга ҳам пуллари қолмабди. Хайр-эҳсон қиладиган ҳам, ҳомийлик қиладиган одам ҳам топилавермабди. Улардан ёши каттароғи: «Аллоҳ бизнинг бу юртларга илм учун келишимизни хоҳламаяпти, шекилли. Ҳеч ким бизга қарагани йўқ. Илм таҳсили ҳам ривожланмади. Бошқа жойга кетиш ёки ўз юртимизга қайтиб, бошқа иш билан машғул бўлишимиз керакка ўхшайди», дебди. Улар эрталаб ўз юртларига бош олиб кетишга келишишибди. Ҳамма нарсани тах килиб, эрталаб жўнашни қасд қилишибди.

Шу кечаси улар турган ҳонадон эшиги тақиллабди. Очишса, бир кимса: «Эҳсоним бор эди», деб туриб «Қўлларингизни очинг», дебди. Уларнинг ҳар бирининг қўлига 3 дирҳамдан пул бериб, қайтиб кетибди. Ибн Жарир раҳимахуллоҳ: «Аллоҳ бизнинг ўқишимизни хоҳлади, мана. Энди, астойдил ўқийлик!», деб шерикларини қолиб ўқишни давом эттиришга ундабди. Мусофир толиблар ўқишга киришиб кетишибди. Берилган уч дирҳам ўша пайтларда роппа-роса 15 кунга етар экан.

Ўн беш кун ўтганидан кейин кечаси ҳона эшиги тақиллаб, ўша эҳсон қилувчи яна келибди. Яна ҳар бирининг қўлига уч дирҳам-уч дирҳамдан бериб чиқибди. Келажакда буюк олим бўлувчи талабалар сергак тортишиб, унинг кимлигини сўрашибди. Ўша кимса ўзининг мушрик яҳудий эканини ва Мадинада фақат унинг оиласи қолиб кетганини айтибди. У «Таврот»да: «Дунёдаги энг яхши хайр-эҳсон толиби илмларга берилганидир!», деган оят борлигини, шунинг учун уларга хайр-эҳсон бераётганини таъкидлабди.

Шу ҳилда ўша яҳудий саховатпеша инсон хар ўн беш кунда келиб, болаларга уч дирҳам-уч дирҳамдан пул берар экан. Бу роппа-роса қирқ марта давом қилибди. Яҳудий ҳисоб қилиб, қирқ марта толиби илмларга эҳсон қилибди.

Шу орада таътил бошланиб қолибди. Ибн Жарир раҳимахуллоҳ таътилда ҳажга отланибди. Маккага келиб, Каъбатуллоҳни тавоф қилиб юрса, олдидан уша яҳудий оппоқ эҳромларда тавоф қилаётган ҳолатда чиқиб қолибди. Бўлажак аллома дарҳол унинг қўлини ушлабди. Унинг аҳволидан сўрабди. Яҳудий ўз қиссасини бундай сўзлабди:

«Мен сизларга роппа-роса қирқ марта эҳсон қилганимдан кейин, қирқинчи эҳсон берган куним кечаси расулингиз Муҳаммад Мустафо соллаллолоҳу алайҳи ва салламни тушимда кўрдим. У зот менга: «Аллоҳ таоло сенинг бу қирқ марталик эҳсонингни қабул қилди! Энди, сенга кофир бўлиб юришинг ярашмайди, мусулмон бўлиб, жаннатдаги ўз қасрларингга эга бўлишинг керак!», дедилар. Мен 17 кишилик бутун оилам билан ўша эрталаб мусулмон бўлиб, исломга кирдим. Мана ҳажга келиб, Аллоҳнинг байтини зиёрат қилмоқдаман».

Эй, Бойлар! Эй, саҳоватпеша инсонлар!

Аллоҳ бир мушрикни толиби илмларга қилган эҳсони туфайли имон неъмати билан шарафлантириб, жаннат қасрларига мушарраф қилган бўлса, севимли пайғамбаримни тушида кўриш шарафига муяссар қилган бўлса, сиз имонли бўлган саҳоватпешалар бу ишни қилсангиз, нақадар буюк фазилатга, нақадар улкан хосият ва шарофатларга эга бўлишингизни тасаввур қила оласизми?!

Эй, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушида кўришни орзу қилаётган инсонлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни тушингизда кўриш имкони бор: у ҳам бўлса, ихлосли, келажаги буюк толиби илмларга кўрсатадиган ҳимматингиздир! Жаннатнинг энг осон йули толиби илмларга қилинган холис эҳсонлардир!

Толиби илмларга ҳомийлик қилинг!

Толиби илмларга эҳсон килинг!

Толиби илмларни қўллаб-қувватланг!

Толиби илмларга боқинг, уларга эътибор беринг!

Илмга ҳомийлик қилинг!

Аллоҳ ва унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурида қадр-қиймат топаман десангиз, толиби илмларга бефарқ бўлманг!
Илму ирфон ҳомийси бўлиб, дунёдан ўтинг, шунда охиратингиз обод бўлгай!

@Hanafiyxonim


Дарс вақтларимиз билан қайта танишиб чиқинг 😑


Бепул дарсларимизни кутаётганлар кўп бўлса керак а😝

Ниҳоят вақтларини сизлар билан бўлишамиз😘

Ҳар бир дарсимиз ҳафтада 2 кундан бўлади

❤️ Асмаул Ҳусна (аудио тарзда)
Ўзбекистон вақтига 12:00 га
Қирғизстон вақтига 13:00 га

❤️ Тажвид
Ўзбекистон вақтига 13:00
Қирғизстон вақтига 14:00

❤️ Сийрат
Ўзбекистон вақтига 12:00
Қирғизстон вақтига 13:00

Асмаул Ҳусна (душанба-пайшанба кунлари)
Тажвид (сешанба-жума кунлари)
Сийрат (чоршанба-шанба кунлари)


Дарс вақтлари билан танишиб, яқинларингизга улашишни унутманг🥰


🌸 @musslih_academy || Биз билан бирга нажот топинг




Айтиб ўтилгандек бугун Сийрат дарслиги бўлиб ўтади...




Телеграм чат ишламай қолди, сал кейинроқ қайта Уриниб кўрамиз


Баъзи сабабларга кўра тажвид дарси бугун бўлмайди




Бугунги дарсда ўзингиз учун қандай фойдалар олдингиз?

Изоҳларда қолдиринг

Показано 20 последних публикаций.