Қўрққан куним келдими?.
Онам эккан гулларни сўлимайди, дер эдим,
Эркалигим туфайли гуллар баргин ер эдим,
Уйга кириб доимо онам қани, дер эдим,
Шу саволим жавобин билган куним келдими,
Қўрқаман деб доимо қочган туним келдими?
Райҳонларнинг ифори онам хидин эслатар,
Тунги гуллар жамоли онам дидин эслатар,
Шу гулзорни кезинсам, дунё дунин эслатар,
Бахтлар кутган тонгимда,бахтсиз куним келдими,
Келмасин деб доимо қочган туним келдими?
Қарнайгуллар соллониб, керилади гулбоғда,
Шу гул гулзор кўркини кўрсатади бу боғда,
Печак гулим онам йўқ, эгилади адоғда,
Гулга ўрни билиниб, сўлган куним келдими,
Қўрқаман деб доимо қочган туним келдими?
Атиргулим ҳар баҳор бош кўтариб кутади,
Баҳор насми тебраниб атиргулни тутади,
Гулдураклар онамни излаб, сўраб ўтади,
Баҳорларда билинган онам ўрни тўлдими,
Келмасин деб доимо қочган туним келдими?
Кетиб бордим йўл узоқ, ёлғизгина ёлғизман,
Титраган руҳ соғинчда безабонман , бесўзман,
Тирик чоғингиз қўмсаб ўйилган битта кўзман,
Шу кунимни бўлишин билган куним келдими,
Қўрқаман деб доимо қочган туним келдими?.
Шу саволим жавобин билган куним келдими,
Қўрқаман деб доимо қочган туним келдими?.
Нишона.
15.08.2026.й.
🖊📚shoira. NISHONA. ijodi.💥⛈✍