ҲАҚИҚАТ СИРИ Бир донишманд набирасини ёнига чорлаб:
– Сенга бир ҳақиқат сирини очаман, – деди.
Набираси жимгина қулоқ солди. Сўнг бобо гапини бошлади:
– Ҳар бир инсон ичида доимий жанг кечади. Бу худди икки бўрининг олишувига ўхшайди. Улардан бири ёвузлик, ҳасад, ғайрлик, ёлғон ва худбинликнинг тимсоли бўлса, иккинчиси, эзгулик, тинчликсеварлик, меҳр-муҳаббат, адолат ва ихлос тимсолидир.
Набира бу сўзлардан таъсирланди, тушуниш қийин бўлса ҳам, англаб етди. Бироз ўйланиб туриб, бобосидан сўради:
– Охир оқибат қайси бўри ғолиб келади?
Донишманд бобо ақлли набирасининг бошидан силаб:
– Сен қайси бўрини боқиб, озиқлантирсанг ана ўшаниси ҳамиша устун чиқади. Агар ёвуз бўрини боқсанг, ёвузлик устун келади. Агар яхши бўрини парваришласанг, эзгулик ғолиб чиқади. Қисқаси, нимани эксанг, ўшани ўрасан, –деди.
-----------------------------------------------
Яқинларингизга ҳам улашинг!
@Otkir_fikrlar