Солиқ кодексини ўрганамиз! (Soliq kodeksini o'rganamiz!)


Channel's geo and language: Kyrgyzstan, Kyrgyz
Category: Economics


Ушбу каналга 2022 йил 5 ноябрь кунидан 2024 йил 15 март кунига қадар Солиқ кодексининг 483 та моддаси бўйича 1000 дан ортиқ тестлар жойланган. Билимингизни синаб кўринг ҳамда Солиқ кодексини ўрганинг!!!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Kyrgyzstan, Kyrgyz
Category
Economics
Statistics
Posts filter


Forward from: Account&tax
✅ Buxgalteriya xizmati va moliyaviy hisobotlarni tuzish.

⚠️ Korxona buxgalteriyasini tiklash.

📆 Soliq va statistika hisobotlarini tuzish va yuborish.

📉 Soliq maslahati.

⚖ Soliq nizolarini sudgacha yoki sud jarayonida hal etish.

💻Buxgalteriya hisobini avtomatlashtirish.

🧰 Hisobotlarni milliy standartlardan xalqaro standartlarga transformatsiya qilish

Aloqa uchun:
☎️ Tel: +998974404282
🌍 Telegram: @Accountandtax


Яқин укаларимиз яхши ният билан иш бошлаган эди. Кимга ушбу хизматларга эхтиёж бўлса, бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.


Ассалому алайкум канал аъзолари!
Кимга рус тилидаги тестлар қулай бўлса, қуйидаги ҳаволадан фойдаланишингиз мумкин:
https://t.me/nalog_kodeks_test


XVII бўлим - Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (63-боб, 441 - 448-моддалар)

XVIII бўлим - Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (64-боб, 449 - 454-моддалар)

XVIII-1 бўлим - Фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи (64-1-боб, 454-1 - 454-7-моддалар)

XIX бўлим - Йиғимлар (65-боб, 455 - 460-моддалар)

XX бўлим - Айланмадан олинадиган солиқ (66-боб, 461 - 470-1-моддалар)

ХХI бўлим - Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига ва Ўзбекистон Республикасининг айрим ҳудудларида солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари (67 - 72-боблар, 471 - 483-моддалар)


❗️❗️❗️ Bilim pulga 💰o'xshaydi. Qiymati bo'lish uchun u muomalada bo'lishi kerak 🔗. Muamolada aylanganda esa uning miqdori va qadri oshadi. (Luis Lamor)

🤲🤲🤲 Bilim ulashishdan aslo charchamang!!!💪💪💪

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/soliq_kodeksi_testlari


Ассалому алайкум канал аъзолари!🖐

Каналдаги тестларни қулай ва самарали бўлиши учун, Солиқ кодексини қисмлар, боблар ва моддаларга бўлиб чиқдим.💪
Ўзингизни қизиқтирган бўлим устига босиб 🖱, ушбу бўлим бошига ўтишингиз ва шу бўлимга таъллуқли тестларни бошидан бажаришингиз мумкин бўлади.👨‍💻

I бўлим - Умумий қоидалар (1-6-боблар, 1-75-моддалар)

II бўлим - Солиқ ҳисоби ва солиқ ҳисоботлари (7-8-боблар, 76-84-моддалар)

III бўлим - Солиқ мажбуриятини бажариш (9-15-боблар, 85-125-моддалар)

IV бўлим - Солиқ тўловчиларни ва солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш (16-боб, 126-134-моддалар)

V бўлим - Солиқ назорати (17-19-боблар, 135-175-моддалар)

VI бўлим - Трансферт нархни белгилашда солиқ назорати (20-25-боблар, 176-202-моддалар)

VII бўлим - Назорат қилинадиган чет эл компанияларининг фойдасига солиқ солиш шартлари ва умумий қоидалари (26-боб, 203-209-моддалар)

VIII бўлим - Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва уларни содир этганлик учун жавобгарлик (27-29-боблар, 210-229-моддалар)

IX бўлим - Солиқ органларининг ҳужжатлари ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш (30-боб, 230-236-моддалар)

X бўлим - Қўшилган қиймат солиғи (31-39-боблар, 237 - 282-моддалар)

ХI бўлим - Акциз солиғи (40-41-боблар, 283 - 293-моддалар)

XII бўлим - Фойда солиғи (42-51-боблар, 294 - 363-моддалар)

XIII бўлим - Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (52-57-боблар, 364 - 401-моддалар)

XIV бўлим - Ижтимоий солиқ (58-боб, 402 - 409-моддалар)

XV бўлим - Мол-мулк солиғи (59-60-боблар, 410 - 423-моддалар)

XVI бўлим - Ер солиғи (61-62-боблар, 424 - 440-моддалар)


Солиқ кодекси мақсадида шартнома бўйича мол-мулкни ўн икки ойдан кўп муддатга эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш чоғида юзага келадиган ижара муносабатлари нима деб эътироф этилади?
Poll
  •   Ижара
  •   Операцион ижара
  •   Молиявий ижара
  •   Барчаси тўғри
251 votes


Солиқ кодекси мақсадида қимматли қоғозлар тарзида берилган (олинган) қарз шартномасининг муддати қанча бўлиши керак?
Poll
  •   3 ойдан ошмаслиги керак
  •   6 ойдан ошмаслиги керак
  •   1 йилдан ошмаслиги керак
  •   Тўғри жавоб йўқ
218 votes


Қимматли қоғозларни шартномада олдиндан белгиланган нархда муайян муддатдан кейин уларни қайтариб сотиш (сотиб олиш) мажбурияти бўйича операциялар нима деб аталади?
Poll
  •   Опцион операциялар
  •   Форвард операциялар
  •   Фьючерс операциялар
  •   РЕПО операциялар
185 votes


Солиқ тўловчи учун нохуш оқибатларни камайтириш мақсадида муддатли битимларнинг молиявий воситалари амалга ошириладиган операциялар нима деб аталади?
Poll
  •   Кафиллик
  •   Суғурталаш
  •   Хеджерлаш
  •   Барчаси тўғри
195 votes


Савдоларнинг ташкилотчиси ёки клиринг ташкилоти томонидан ҳисоблаб чиқиладиган ҳамда белгиланган қоидаларга мувофиқ муддатли битимлар иштирокчилари томонидан тўланадиган пул маблағлари суммаси нима деб аталади?
Poll
  •   Савдо устамаси
  •   Вариацияли маржа
  •   Клиринг тўлови
  •   Барчаси тўғри
157 votes


Солиқ кодексининг мақсадлари учун шартнома томонлари ҳуқуқ ва мажбуриятларининг асос активларга нисбатан тақсимланиши бўйича ва томонлар мажбуриятларининг бажарилишига тўғри келадиган сана кўрсатилган шартнома нима деб эътироф этилади?
Poll
  •   Муддатли битимларнинг молиявий воситаси
  •   Фьючерс шартномалари
  •   Форвард шартномалари
  •   Опцион шартномалари
133 votes


Қимматли қоғозларни эмиссиявий қимматли қоғозлар жумласига киритиш тартиби қайси қонунчилик билан белгиланади?
Poll
  •   Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари
  •   Чет давлатларнинг қўлланилиши мумкин бўлган қонунчилик билан
  •   1 ёки 2 вариантдаги ҳужжатлар билан
  •   Тўғри жавоб йўқ
169 votes


Қимматли қоғозлар таркибига нималар киради?
Poll
  •   Акциялар, облигациялар, векселлар
  •   Депозит сертификатлари, депозит тилхатлари
  •   Опционлар, фьючерс ва форвард контрактлар
  •   Барчаси тўғри
195 votes


Мақсадли маблағларга нималар киради?
Poll
  •   бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва бюджет субсидиялар
  •   грантлар ва инсонпарварлик ёрдами
  •   мақсадли тушумлар
  •   Барчаси тўғри
212 votes


Солиқ солиш мақсадида солиқ тўловчи томонидан мақсадли маблағларнинг манбаи бўлган шахс томонидан белгиланган ёки қонунчиликда белгиланган мақсадга кўра фойдаланиш учун олинган мол-мулк...
Poll
  •   беғараз ёрдамдир
  •   грантдир
  •   мақсадли мабағлардир
  •   Тўғри жавоб йўқ
191 votes


Ҳисобварақ-фактура қандай шаклда расмийлаштирилади?
Poll
  •   Электрон шаклда
  •   Қоғоз шаклида
  •   Қоғоз ҳамда электрон шаклларда
  •   Тўғри жавоб йўқ
284 votes


Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга қандай ҳужжат тақдим этиши шарт?
Poll
  •   Ҳисобварақ-фактура
  •   Касса чеки
  •   Белгиланган шаклда бошқа ҳужжат
  •   Барчаси тўғри
248 votes


Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини бепул асосда ўтказиш ёки бепул асосда хизматлар кўрсатиш ҳам реализация қилиш деб эътироф этиладими?
Poll
  •   Ҳа, эътироф этилади
  •   Йўқ, эътироф этилмайди
  •   Қонунчиликда бу кўзда тутилмаган
225 votes


Товарлар реализацияси деб нимага айтилади?
Poll
  •   Товарларга бўлган мулк ҳуқуқини ҳақ олиш асосида ўтказиш
  •   қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга қўйилган товарларни айирбошлаш
  •   қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятларини бажармаганда гаровга қўйилган товарларни ўтказиш
  •   Барчаси тўғри
224 votes


Мулкий ҳуқуқлар ҳам товар деб эътироф этиладими?
Poll
  •   Ҳа, эътироф этилади
  •   Йўқ, эътироф этилмайди
  •   Қонунчиликда бу кўзда тутилмаган
239 votes

20 last posts shown.