PSIXOLOG KUNDALIGI


Channel's geo and language: Kyrgyzstan, Hindi
Category: Adult


Psixologiyaning barcha yo'nalishlari 🍀🍀🍀

Oila psixologiyasi 👪
Muomalada yolg'on 🤠
Umumiy psixologiya 🔥
Yuksalish yo'llari🍀🍀

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Kyrgyzstan, Hindi
Category
Adult
Statistics
Posts filter


Bu taqdirning qo'llarida,
Inson hayot yo'llarida,
Kulib turgan omadidan
Ayrilgani yomon ekanda!

@psixologkundaligii


🌿 Shu rasmni koʻrib haqiqatda bunday uylar 90-yillarda juda koʻp boʻlganini esladim.... Toʻydan oldin shuvoq qilib , ohlab qoʻyilar edi.
Ammo biz ahil edik !!! Xamma bir xil koʻylak kiygan . Yosh yigitlar velosiped minib , hech uyalmagan.
Xozir uyimizdan uyalamiz. Kiyimdan uyalamiz. Mashinamiz yoʻqligidan uyalamiz. Telefonimiz iPhone emasligidan uyalamiz. Hullas hayotdan zavqlanib yashashga shuncha vaqt, sogʻliq, umr ketar ekan. Endi rohatini koʻraman deganda sogʻliq pand berib, shifokoru, dori-darmondan ortmay qolar ekansan...
Hozir shunday ekan hayot... Xamma narsa topasan ammo ahillik topa olmaysan...

@psixologkundaligii


To’rt ovsin bitta uyda yashasa nima bo’ladi?😅

@psixologkundaligii


#Бугун_сенинг_кунинг
Бугун эркаклар кунига шеър

Эркаклар бўлмаса, айтилмас азон,
Эркаклар бўлмаса, қайнамас қозон,
Эркаклар бўлмаса, чақалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, шапалоқ қайда,
Эркаклар бўлмаса, мўйлов қайдадир,
Эркаклар бўлмаса, куёв қайдадир,
Дунё тургунча турсин эркаклар,
Доимо ҳурматда юрсин эркаклар!


@psixologkundaligii


Quchoqlashish va sevimli taomlar — stressdan qutulishning eng yaxshi yoʻli.
Organizmga stress va xavotirdan qutulish uchun dofamin ajratish juda muhim. Shuning uchun zararli boʻlsa ham, sevimli yeguliklar foyda keltirishi mumkin.

@psixologkundaligii


​​MUVAFFAQIYATNI TASAVVUR QILING!

Genri Ford shunday deydi: “Qila olaman deb oʻylasangiz ham, qila olmayman deb oʻylasangiz ham toʻgʻri oʻylagan boʻlasiz”.

Sahnaga chiqqan insonning tasavvuri hammasini hal qiladi. Janob Ford aytmoqchiki, siz muvaffaqiyat qozonishingizga oʻzingiz ishoning.

Xoʻsh, nega endi ijobiy boʻlib, oʻzimizni qoʻllab yubormasligimiz kerak? Muvaffaqiyatli chiqishni tasavvur qilish aslida muvaffaqiyatdir.

Kimdir sizning maʼruzangizdan taʼsirlanib kuladi, kimdir ruhlanadi, kimningdir koʻzlariga namlanadi, yana boshka birov bu nutqdan keyin koʻchaga chiqqach, quyosh tomon yuradi va soyalar ortda qoladi. Siz ular uchun muhim xabarni yetkazasiz. Shularni unutmang!!!

@psixologkundaligii


Биринчи марта ойнада ўзини кўриши экан 😅

Кун давомида яхши кайфият хамрохингиз бўлсин

@psixologkundaligii


#Кун_Тарихи

Бугун 5-Ноябр Ceшанба:


• 🇺🇳 Бутунжаҳон тсунами ҳақида хабардорлик куни

• 🇺🇲 АҚШ - Америка футболи куни

• 🇷🇺 Россия - Ҳарбий разведкачилар куни

• 1912-йил Хива шаҳрида почта ва телеграф очилди

• 2006 - йил Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн ўлим жазосига ҳукм қилинди

• 2016 - йил Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов вафот етди.

@psixologkundaligii


💥Бугун 5-ноябр Дадалар куни хам экан

Давлатим Дадажоним бахтимизга соғ бўлинг


@psixologkundaligii


👏Қайчи катта ўрамларни кичкина матоларга ажратиб ташлайди. Игна эса кичкина, арзимас бўлишига қарамай, шу майда-чуйда матоларнинг орасини бирлаштириб, янги кийимлар ҳосил қилади.

🔤Сен ҳаётинг давомида игна каби бўл. Бўлакларни бирлаштир, бутунни ажратма. Инсонлар орасини ислоҳ қил. Улар орасига низо солма. Қалбларига муҳаббат уруғини эк. Инсонларни севишни ўрган. Зеро, яратилган нарсаларни севмаган, Яратувчини севолмайди.

🤝Инсонларга ёндош бўл, елкадош бўл. Кишиларнинг барча муаммоларини ҳал қилолмассан, аммо ғамга чўмган инсон ҳузурингга келса, дардини тингла. Айбдор узр сўраса, узрини қабул қилиб, бағрикенглик кўрсат, ёрдамга муҳтож келса, имконинг борича уни қўлла. Сен заминни гуллар билан тўлдирмасанг ҳам, унга гул экилиши учун тиканлардан тозала. Ўзинг энг ёмон вазиятда бўлсанг ҳам, инсонларга яхшилик улаш. Уларни зулматли жарлардан ёруғликка тортувчи мустаҳкам арқон бўл. Ана шунда инсонлар сени бошларига тож қиладилар!

@psixologkundaligii


❗️Оч қоринга илиқ сув ичинг!

Эрталаб бир стакан ичилган илиқ сув уйқу пайтида юзага келадиган суюқлик танқислигининг ўрнини тўлдиради. Иссиқ сув эса қонни суюлтиради. Бу тромбоз хавфи остида эмаслигингизни англатади.

Эрталаб илиқ сув ичиш одати бутун танада айланиб юрадиган токсинларни йўқотишга ёрдам беради ва ортиқча вазндан халос қилади

@psixologkunfaligii

❤️Reaksiya qoldiramiz azizlarim


Айтинг, дўстим, нима қилдик онамиз учун?

Кўз ёшларингизни тия олишингиз жуда мушкул бўлган видеоролик! Аллоҳим барчамизнинг ота-оналаримизни ўзи ҳифзу ҳимоясида сақласин!

Ота-онаси ҳаётлар, уларнинг қадрига етинг. Ота-она қадрини уларни йўқотганлардан сўранг 😢👇

@psixologkundaligii


❗️Ўз жуфти ҳалолингизга юбориб қўйинг. 😅

@psixologkundaligii


#Кун_Тарихи

Бугун 4-Ноябр Душанба:


• 🌏 Бутунжаҳон Нумбат куни‌‌

• 🇮🇹 Италия - Миллий бирлик ва Қуролли Кучлар куни

• 🇪🇬 Миср - Севги куни

• 1879 - йил Жеймс Ритти биринчи касса аппаратига патент олди

• 1922 йили Мисрда Тутанхамон қабри топилган

• 1943 - йил Ўзбекистон Фанлар Академияси ташлик топди

• 2008-йил АҚШ даги президентлик сайловларида демократ Барак Обама ғалаба қозонди

• 1984-йил Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева туғулган

@psixologkundaligii


БАРЧА ОТА-ОНА БИЛИШИ ЗАРУР!

​​1. Бола миясининг 90% унинг 3 ёшига қадар ривожланиб бўлади. Шу даврда болага китоб ўқиш мия ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.

2. Уч ёшлик боланинг сўз бойлигига қараб у 3 синфда "ўқиш"дан неча баҳо олишини олдиндан билса бўлади.

3. Кунига 15 дақиқа давомида болага китоб ўқиб берилса, у 1 йил мобайнида 1 миллионга яқин янги сўзни эшитган бўлади.

4. Биринчи синф китобларини ўқий олмаган бола, кейинчалик 4 синф китобларини ҳам ўқий олмайди.

5. Мактабгача ёшдаги болаларга кўп китоб ўқилган бўлса, улар 1-синфга қадар бошқаларга нисбатан тезроқ алифбени ўрганади, 20 гача санай олади ва ўз исмларини ёза олади.

6. Боланинг мактаб ёшигача бўлган даврида ота-онаси билан китоб ўқиши, уни мактаб даврида китобга қизиқувчанлиги ошишига олиб келади.

7. Ёшлигидан китоб ўқишга одатланган болада тил нуқсонлари, гапиришда қийинчиликлар бўлиши кам намоён бўлади.

8. Ўқиш бошқаларнинг ҳиссиётларини тушунишга ёрдам беради.

9. Ўқиш боланинг билимлари асосидир.

10. Китобдан олинган маълумот телевизор, интернет ва радиодаги қабул қилинган маълумотдан кўра кўпроқ мияга ижобий таъсир қилади. Ундан ташқари китоб ўқиш зеҳнни чархлаб, бола диққатини бир жойда узоқ вақт ушлай олиш қобилиятини кучайтиради.

11. Статистикани кўрсатишича, мактабгача ёшдаги болаларга ота-она китоб ўқиб берса, китобга бўлган қизиқиш 100% бўлади. Тўртинчи синфга келиб китобга бўлган қизиқиш 54%гача тушиб кетади. Бунинг сабаби, бола билан ота-она бирга ўқимаслигида экан.

12. Китоб тили адабий ва чиройлидир.

13. Китобни қизиқиш ва иштиёқ билан болага ўқиб бериш, кейинчалик унда китобга меҳр уйғонишига олиб келади.

14. Телевизордаги берилаётган "луғат"дан кўра китобда берилаётган матндаги "луғат" икки баробар кўпдир.

15. Уйда 6-8 ёшли болаларга ота-онаси китоб ўқиб бериш даврини болаларнинг бири китобни севганлари учун хуш кўрсалар, бири ота-онаси билан ажойиб вақт ўтказаётганлари учун яхши кўрар эканлар.


@psixologkundaligii


Dunyoda bugun eng koʻp yoyilgan kasalliklardan biri bu dangasalik!

Agar 75463456378329 raqamini oʻqimay tashlab ketdingizmi, demak siz ham shu dangasalarning
birisiz
😊😁😄 😂

@psixologkundaligii


Emotsional yetuklik ayollar va erkaklarda bir xilmi?

Ma'lumot beruvchi psixolog
𝐍𝐨𝐝𝐢𝐫𝐚𝐛𝐞𝐠𝐢𝐦 𝐒𝐨𝐭𝐯𝐨𝐥𝐝𝐢𝐲𝐞𝐯𝐚

@psixologkundaligii


Eng katta kamchiligimiz hafsalamizning pir boʻlishi va magʻlubiyatni darrov tan olishimizdadir. Muvaffaqiyat sari eng toʻgʻri yoʻl – bu hamma vaqt yana bir bor urinib koʻrishdir...

@psixologkundaligii


Koʻpchilikga tanish xolat

oʻchirdimmi?
oʻchirmadimmi?

@psixologkundaligii


Farzand tarbiyasida otaning oʻrni juda yuksak. Onani hurmat qilishni farzand eng birinchi otadan oʻrganadi.

Otadan doimiy bu hurmat munosabatlarini koʻrgan farzandning ongiga sekin-sekinlik bilan ota-onani qadrlash, hurmat qilish, mehr maʼnosidagi har qanaqa ongli tarbiya singib boradi.

@psixologkundaligii

20 last posts shown.