Asar Media


Гео и язык канала: Киргизия, Киргизский
Категория: Религия


🎬Мўътабар олимларнинг қисқа таржималари;
📒 Ҳадис ва салафи солиҳларимизнинг дурдоналари;
📝 Ҳикматли сўзлар таржималари;
💿 Аудио мавъизалар;
💽 Сара тиловатлар;
📬 Баҳоли қудрат савол-жавоблар.
Админ: @AsarMedia_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Киргизия, Киргизский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
t.me/AsarMedia
















Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


#Мақола

САЛАФЛАР ИХЛОСИДАН НАМУНАЛАР

Маълумингизки, ихлос (амалларни фақат Оллоҳ учун, холисан лиллоҳ бажариш) банда амалининг негизини ташкил қилади. Ихлос йўғрилмаган иш, дунё илинжларидан бири қўшилиб қолган амал нечоғли улкан ва залворли, одамлар кўзига жуда ажойиб ва ёрқин кўринса-да, Оллоҳ ҳузурида фойда бермайди, тарози босмайди.
Хўш, ўтганларимиз нималар қилар эдилар, амаллари ихлосли бўлиши учун нима чоралар кўрардилар? Келинг, шу ҳақда келган ривоятлардан баъзиларига кўз ташлаб ўтайлик.

Имом Зайнул обидин (обидлар зийнати) лақабини олган Али ибн Ҳусайн кечаси алламаҳал бўлганида елкасига қоп ортиб, камбағаллар эшиги олдига билдирмасдан нон, таом тарқатиб чиқарди. Амр ибн Собит шундай дейди: Али бин Ҳусайн вафот этганида уни ювувчи кишилар елкасида қора чуқур изни кўрдилар. "Бу нима?" деб ҳайрон бўлишганида у кишини таниган баъзилар "кечалари қопда ун, бошқа таомлар тарқатиб, камбағал оилалар ҳовлилари оралаб изғиб юрар эди" деб жавоб беришди.

Салафлардан бири кечаси туриб (нафл) намоз ўқир эди. Бомдод маҳали бўлганда худди энди турган кишидек томоқ қириб, овозини кўтариб уйидагиларни уйғотар эди.

Имом Довуд ибн Абу Ҳинд (вафоти 139-ҳижрийда) қирқ йил билдирмай (нафл) рўза тутган бўлиб, унинг рўзадорлигини уйдагилари сезмаган экан! Касби кўнчи (тери ошлаб, ундан турли анжомлар тикиб сотадиган харроз)лик бўлиб, уйдан чиқаётганда тушлигини уйдагилари қўлига тутқазишар, бироз юргач, камбағалларга бериб, бориб ишини қилар, кечқурун уйга қайтгач, уйдагилари билан кечки овқатни ер экан.

Абдуллоҳ ибн Муҳайриз бир куни кўйлак олиш учун бир дўконга кирди. Дўконда ўтирганлардан бири у кишини таниб қолиб, "бу киши Ибн Муҳайриз бўладилар, тузуклаб (яъни, арзонроқ) сотинг" деди. Қўлидаги кўйлакни қайтариб қўяр экан, Ибн Муҳайриз хийла ғазабланган эди. У "Биз пулимизга мол оламиз, динимизни эмас" дея дўконни тарк этди..

Айюб Сахтиёний пайғамбар ҳадисларини ривоят қилганда кўнгли юмшаб кетса, билдирмаслик учун тезда томоғини қириб, "тумов қаттиқ текканга ўхшайди" деб қўярди.

Авн ибн Абдуллоҳ шогирдларига уқтирар эди: "Мискин-бечорага бир нарса берсанг, сенга "Оллоҳ барака берсин" деб дуо қилса, сен ҳам "Оллоҳ барака берсин" дегинки, шояд берганинг Оллоҳ учун холис бўлса".

Муҳаммад ибн Юсуф Исфаҳоний кундалик нонини бир новвойдан сотиб олар, у таниш бўлиб бошласа, бошқа нотанишга қатнай бошлар эди, токи бу туфайли унга арзонроқ ёки нон яхшисини бериб қолмасин деб.

Мутарриф ибн Абдуллоҳ "Кечани уйқу билан ўтказиб, тонгда афсус-надомат билан уйғонишим тунни ибодатда ўтказиб, саҳар бунга мағрур бўлишимдан афзал" дер эди.

Бишр ибн Ҳорис шундай дер эди: "Охират ҳаловатини одамларга танилишни истаган одам топа олмайди".

Салафлардан бу каби ҳикоялар талайгина ривоят этилган. Ихлос моҳиятини, унинг заруратини англаш учун юқоридагилар кифоя бўлса керак. Муҳими - биз ўзимиз ҳам ихлосли бўлишга интилишимиз, яхши амаллар кушандаси бўлмиш риёкорлигу хўжакўрсинга иш қилишлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Оллоҳ таоло барчамизни ихлосли бандаларидан қилсин, турли қалб офатларидан, жумладан, риёкорликдан паноҳ берсин, омин.

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ

t.me/AsarMedia






Алҳамдулиллаҳ!  Ой кўрилгани айтилмоқда.

#Рамазон
t.me/AsarMedia


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дейди:

"Юрак сиқилишининг энг катта сабаблари:

– Аллоҳ таолонинг (Дини)дан юз ўгириш;
– Қалб Ундан ўзгага боғланиши;
– Унинг зикридан ғафлатда бўлиш ва Ундан ўзгаларга муҳаббат қўйиш.

"Зодул маод".


‏قال ابن القيم:
" من أعظم أسباب ضيق الصدر :
الإعراض عن الله تعالى ، وتعلق القلب بغيره ، والغفلة عن ذكره ومحبة سواه " .

[زاد المعاد]

t.me/AsarMedia


Синовлар кўпайган замонда ибодат қилиш

Одамлар тоат-ибодатга берилиб, ҳаққа эргашувчилар ва ўз ортидан ҳаққа эргаштирувчи олимлар кўпайса, ибодат қилиш енгил бўлади.

Аммо одамлар ғафлатга кетиб, жаҳолат ёйилиб, ибодатларни тарк этиш "фазилат"га айланса, ҳаққа эргашувчилару эргаштирувчи олимлар, Исломга амал қилувчилар камайса, худди шу ҳолатда қилинган ибодатнинг ажри улуғ бўлади.

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-Мунажжид

Мусанниф Адҳам таржимаси

t.me/AsarMedia


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
t.me/AsarMedia




Илоҳий қоида

Инсон намозни қанчалик зое қилгани (қасддан ўқимай юргани, вақтидан атайлаб кечиктиргани) сари шаҳватларга (тоат-ибодатдан чалғитувчи ўткинчи иллатларга) мубтало бўлади. Бунга далил:

أَضَاعُوا الصَّلَاةَ وَاتَّبَعُوا الشَّهَوَاتِ

“Намозни зое қилдилар ва шаҳватларга берилдилар”. (“Марям” сураси, 59-оят).

Аксинча, намозга эътибор кучайгани сайин банда шаҳватлардан узоқлашиб боради. Бунга далил:

إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَىٰ عَنِ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنكَرِ

“Дарҳақиқат, намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур”. (“Анкабут” сураси, 45-оят).

Аллома Муҳаммад Амин Аш-Шинқитий айтади: “Азонни эшитиши билан намозини ўқиб олишга шошилган бирон кишини кўрсангиз, унинг кўнгли очиқ, (моддий) аҳволи яхши инсонлигига ҳам гувоҳ бўласиз. Чунки ким Аллоҳнинг буйруғини ўз ўрнида (кечиктирмай, ортга сурмай) бажарса, Аллоҳ ҳам унинг ишларини ўнглаб-тўғрилаб қўяди”.

t.me/AsarMedia


📖 МАЪНАВИЙ НОНУШТА ☕

📚 РУҲИЙ ОЗУҚА 🍵

⛅همسات الصباح⛅

⛅ Субҳидам суҳбатлари ⛅

{فَلَوْلَا أَنَّهُ كَانَ مِنَ الْمُسَبِّحِينَ لَلَبِثَ فِي بَطْنِهِ إِلَىٰ يَوْمِ يُبْعَثُون}

الصافات 143 - 144

{Агар у тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганда эди, то қайта тириладиган кунларигача наҳангнинг қорнида қолиб кетарди}.

Гап Юнус алайҳиссалом ҳақларида кетяпти. Денгизга ғарқ бўлгандан сўнг наҳанг ютиб юборган Юнус пайғамбарга Аллоҳ нажот беради ва нажот бериш сабабини баён қилиб: “У илгари тасбеҳ айтиб, намоз ўқиб юрган. Шу сабабдан Биз унга нажот бердик. Йўқса, тонгла Қиёмат қадар наҳанг қорнида қолиб кетарди”, дейди.

لا تستهن بلحظات التسبيح
فما تدري ماذا تدفع عنك

Тасбеҳ онларини эътибордан четда қолдирманг. Бепарво бўлманг.

Тасбеҳ сиздан нималарни даф этишини билмайсиз.

ТАСБЕҲ ТУРЛАРИ:

1- سبحان الله

2- سبحان الله و بحمده

(Эрталаб ва кечаси, яъни қуёш чиқмасдан ва ботмасдан олдин 100 марта ё ундан кўпроқ ўқилади).

3- سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ سُبْحَانَ اللهِ الْعَظِيمِ

Аллоҳ суйган, Қиёматда тарозуни оғир қилувчи калималар

4- سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

(Тонг отгач, уч марта)

5- لا إله إلا أنت سبحانك إني كنت من الظالمين

6- سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر
لا حول ولا قوة الا بالله

Охиратга захира бўладиган умрбоқий солиҳ амаллардан.

Уйда, йўлда, лифтда, машинада, светафорда, бирор ерда навбат кутиб турганингизда бу умрбоқий солиҳотлар тилдан тушмасин.

7- سبحانك اللهم وبحمدك
أشهد أن لا اله الا انت
أستغفرك وأتوب إليك

(“Каффоратул мажлис” йиғин, мажлис ва ўтиришлар ниҳоясида ўқилади).

8- سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي

“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва саждада ўқир эдилар”, деб хабар беради Оиша онамиз розияллоҳу анҳо. Бухорий ривояти.

9- سبحان ربي العظيم

Рукуъда ўқилади.

10- سبحان ربي الأعلى

Саждада ўқилади.

11- سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ

Намоз бошида ўқиладиган сано

سبحان ربك رب العزة عما يصفون وسلام على المرسلين والحمد لله رب العالمين.

☀ صباح التسبيح ☀

Барчага тасбеҳ билан обод хайрли кун тилаб қоламан.

Абу Абдулборий Жалолиддин.

t.me/AsarMedia

Показано 20 последних публикаций.