SUG'ONCHI JOME MASJIDI


Гео и язык канала: Киргизия, Киргизский
Категория: Религия


👇👇👇👇👇👇👇👇
@Sugonchi_jome_masjidi
@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
👆👆👆👆👆👆👆👆
Odam qo'shganlardan Alloh rozi bo'lsin 🕋 🕋
Саволлар учун @Anvar_Abdurazoqov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Киргизия, Киргизский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


❗️Фақатгина ошқозонинг рўзадор бўлмасин!

Кўзларинг номаҳрамдан;
хаёлинг исёндан;
забонинг ғийбатдан;
қўл-оёғинг зулмдан рўза тутсин.

Акс ҳолда, Рамазондан топганинг очликдан бошқаси бўлмайди.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ОПА-СИНГИЛЛАР ОИЛАНИНГ ОМОНАТЛАРИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 АКА-УКАЛАР ОҚИБАТЛИ БЎЛСИН

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#МашаАллоҳ

Мана нима учун Рўзани тўлиқ тутиш керак...

❗️Дўстларга юборинг, Мохи Рамазонга ҳам бир неча кун қолди

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Намозхонлар учун намоз вақтлари.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🌙Рамазоннинг мағфират даҳаси муборак бўлсин!🤲

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг аввали Раҳмат, ўртаси Мағфират, охири эса Жаҳаннамдан халос бўлишдир” Ибн Абу Дунё ривояти.

“Аллоҳумма иннака афуввун, туҳиббул афва, фаъфу ъанний”
(Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин)
.

Дуони кўпайтирайлик!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Сахий ва бахил

Имом Термизий “Сунани Термизий” асарида “Сахийлик” деб номланган алоҳида боб ажратган ва мазкур бобда саховатга оид қуйидаги ҳадисни келтирган:
«Сахий Аллоҳга яқин, жаннатга яқин, инсонларга яқин ва жаҳаннам оловидан узоқдир. Бахил эса, Аллоҳдан узоқ, жаннатдан узоқ, одамлардан узоқ ва жаҳаннам оловига яқиндир. Албатта, жоҳил сахий Аллоҳ таолога бахил обиддан кўра суюклироқдир».

Шарҳ: Абдуллоҳ Муборакфурий «“Туҳфа ал-аҳвозий би шарҳ “Жомиъ ат-Термизий”» асарида мазкур ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «Дарҳақиқат, сахий мўмин мол-давлатини керакли ўринга сарфласа, Аллоҳнинг раҳматига яқинлашади, жаннатга олиб борадиган йўлни қисқартиради ва одамларнинг муҳаббатини қозонади. Чунки инсонлар сахий одамларни яхши кўрадилар. Бахил эса, закот каби зиммасидаги фарз вазифаларни бажармагани учун Аллоҳнинг раҳматидан, жаннатдан узоқлашади, одамлар қалбида унга нисбатан ҳурматсизлик уйғонади».

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Рўзани бузувчи омиллар

Савол: Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
📥Жавоб: Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза, бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо,ҳам каффорат вожиб бўлади.
Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
– тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборсаю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
– аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
– ҳўқна (клизма) қилса;
– бурнига дори томизса.
Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
– рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
– уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
– қон олдирса;
– сурма қўйса;
– аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.
Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
– ўз нафсига ишонмаган кишининг аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса, зарари йўқ.
– бирор нарсани татиб кўриш ва мисвокдан бошқа нарса билан тишни тозалаш,
– эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса, чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙
РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу
ишларингизда Аллоҳ Ёр ва
Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин
зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга
бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни
айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин
Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан
бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим
ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор
этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин
файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун
давомида сиз билан бўлсин!

🌙РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН
ҚАДРДОНЛАРИМ!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Рўзадорларга берилган бешта хислат

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазонда олдинги умматларга берилмаган бешта хислат менинг умматимга берилди:
1. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг наздида мушк-анбар ҳидидан ёқимлироқдир.
2. Рўзадор ифтор қилгунича ҳатто балиқлар ҳам уларнинг ҳаққига истиғфор айтиб туради.
3. Аллоҳ таоло ҳар куни унинг жаннатини зийнатлаб, сўнг унга «Солиҳ бандаларимдан машаққатлар кўтарилгач, сенга келадилар», дейди.
4. Рамазонда асов шайтонлар кишанланиб, (заифлашиб) Рамазондан бошқа ойларда қилган ишини бу ойда қила олмай қолади.
5. Рамазоннинг охирги кечасида рўзадорларнинг гуноҳлари кечирилади».
Шунда «Эй Аллоҳнинг Расули, бу Қадр кечасими?» дейишган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йўқ. Банданинг амалини адо этса, ажр-савоби тўлиқ қилиб берилади», дедилар» (Имом Аҳмад, Имом Баззор ва Имом Байҳақий ривояти).

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Дуони кўпайтиринг

Рўзадор биродарим, Қуёш ботишидан аввал сиз учун вақтларнинг энг улуғи бор. Ушбу вақт сизнинг очлигингиз ва чанқоғингиз қаттиқлашган куннинг ифтори олдидан бўлади. Айни шу маҳалда дуони кўпайтиринг, бунда бардавом бўлинг ва кўпроқ сўранг. Саҳар вақтида ҳам сизга ана шундай дуо ижобат бўладиган вақт бор. Нафсингизга Аллоҳ таолодан сўрашни юкланг. Чунки, сиз муҳтож У зот эса беҳожатдир. Сиз заиф, У зот кучлидир. Сиз фоний, У зот эса Боқийдир.

🤲 Аллоҳ таоло барча сўраганларимизга муваффақ қилсин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РЎЗАДОР КИШИНИНГ УЙҚУДА
ЭҲТИЛОМ БЎЛИШИ

Саҳарликдан кейин ухлаган одам, уйқу
вақтида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ОТАМ-ЖАННАТИМ

🎤 Шайх Нуриддин
Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❔ ВАФОТ ЭТГАН ОТА-ОНАМ УЧУН РЎЗА ТУТСАМ БЎЛАДИМИ?

🎤Абдулатиф домла Турсунов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


🌙🍀АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🍀🌙
РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ МУБОРАК
БЎЛСИН!!!

🤲 Рамазон ойида ҳар бир эзгу
ишларингизда Аллоҳ Ёр ва
Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🌙 Дилда иймон, тилда бўлсин
зикр саловат.
🌟🌙 Ибодатлар гуноҳларга
бўлсин каффорат.
🌟🌙 Ҳажга бориб Байтуллоҳни
айланг зиёрат.
🌟🌙 Борар манзилингиз бўлсин
Фирдавси Жаннат.
🌟🌙 Жаннатнинг хушбўйлардан
бўлинг баҳраманд.
🌟🌙 Дуодадир сиз учун қалбим
ҳар соат.
🌟🌙 Дуоларим Парвардигор
этсин ижобат.
🌟🌙 Хонадонни тарк этмасин
файзу-барокат!

🌙 🌹Рамазоннинг таровати кун
давомида сиз билан бўлсин!

🌙РАМАЗОННИНГ 8-КУНИ
МУБОРАК БЎЛСИН
ҚАДРДОНЛАРИМ!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ЁМОН ГУМОНДАН САҚЛАНИНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟢 БУГУН ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН 2 ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

🤲 Бу имконият фақат Рамазонда бўлади. Жума ва Рамазон – дуолар ижобат бўладиган икки ғанимат фурсат!

🕌 1. Жума куни асрдан кейин дуо қилиш

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жума кунида бир шундай соат борки, ўша вақтда Аллоҳдан бирор нарса сўралса, У Зот албатта беради. Уни асрдан кейинги охирги соатда изланглар" (Абу Довуд, Насоий ривояти).

📌 Солиҳлардан бири айтган:
"Жума куни асрдан шомгача дуо қилганимда, Аллоҳ барча дуоларимни ижобат этди!".

2. Ифтор вақтида дуо қилиш

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Рўзадорнинг ифтор вақтида қилган дуоси рад этилмайди".

📌 Ҳар бир мусулмоннинг Рамазонда қабул бўладиган дуоси бор!

🤲 Бугун асрдан кейин ва ифтор вақтида ихлос билан дуо қилинг!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ТАВБАГА ШОШИЛИНГ!

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


​​🌙Рўзадорнинг фазилатини кўринг!

Ривоятларда келишича, Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга: “Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.
Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги: “Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.
Агар кийимини кийса, кийим: “Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.
Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали: “Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.
Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш: “Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.
Агар таҳорат олса, сув: “Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.
Агар намоз ўқиш учун турса, уй: “Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.
Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

Показано 20 последних публикаций.