📨 ЖАВОБ: Ислом - динлар ичида энг мукаммал ва охирги дин. Қуръони каримда маҳрамлар аниқ баён қилинган. Демак, аёлнинг маҳрамлари билан танишиб чиқамиз.
1. Ота ва боболар. Аёлнинг ота ва она томонидан оталари;
2. Эрнинг отаси (қайнота);
3. Аёлнинг ўз ўғиллари, эрнинг ўғиллари (ўгай ўғиллари) ва набиралари;
4. Аёлнинг қариндоши (ака-ука, опа-сингиллари). Хоҳ ота-онаси бир, хоҳ фақат она ёки ота бир қариндоши бўлсин, фарқи йўқ;
5. Ака-ука, опа-сингилларнинг ўғиллари;
Санаб ўтилганларнинг барчаси аёлга маҳрам ҳисобланади. Булар олдида зийнатларини очиш мубоҳдир. Аллоҳ таоло юқоридаги оятда амаки ва тоғаларига оид ҳукмни баён этмаган. Фиқҳ илми олимларнинг фикрига кўра, амаки ва тоғаларнинг ҳукмлари ҳам маҳрамият эътиборидан яқинлик даражалари саналган кишилар билан бирдир. Амаки ва тоғалар ота ҳукмида бўлгани учун оятда алоҳида саналмаган. Оятда айтиб ўтилган қариндош эркаклар аёлнинг маҳрами бўлгани каби, эмикдош (бир онанинг сутидан озиқланган) ака-укалар ҳам аёлнинг маҳрамлари ҳисобланади.