#дуо
Аллоҳим! Китоб нозил қилган Зот! Булутларни юргизувчи, ҳисоби тез Зот! Эй ғурурларни тор-мор этувчи Зот ! Гуноҳи кўп мендай бандангни ғаъзабига бўйсунган бечоралардан қилма, Роббим қалбимни кенг қил. Шайтон макрларидан Ўзинг сақла. Билиб-билмай гар хато қилар бўлсам афв эт, мағфират айла, шубҳасиз Сендан раҳмли Зот йўқдир. Мен ўзига зулм қилувчиларданман, Сен гўзал ва пок йўл берсанг нафсимга асир бўлиб ундан юрмай тиконзорларни танлаган, адашган ғофиллардандирман. Ўзинг менга гўзал ечим бер, гўзал йўлга бошлагин Роббим. Ўзингнинг Ҳақ динингга эътиқод қилишим ва Ҳақ йўлингда юришим учун мен адашган ва тавба остонангда турган қулингга куч қувват бер, тўғри йўлингга ҳидоят қилгин.
Аллоҳим! Биз Сендан хокисорларнинг хокисорлигини, чин ишонувчиларнинг ихлосини, яхшиларга ёндошишни, иймон ҳақиқатларига етишишни, ҳар бир яхшиликдан ўлжа олишни, ҳар қандай гуноҳдан саломатликни, раҳматинг бизга лозим бўлишини, мағфиратингни тақозо этувчи нарсаларни, жаннат билан зафар қучишни, дўзахдан нажот топишни сўраймиз.
Аллоҳим! Биз Сендан Ўзингнинг севгингни, Сен севганнинг севгисини ва Сенинг севгингга яқинлаштирадиган амалинг севгисини сўраймиз. Роббим, бизга севгингни аҳлимиздан ҳам, яҳна сувдан ҳам севикли қилгин!
Постни шу гўзал дуо билан якунламоқчимиз.Аллоҳим! Хатоларимизни биздан қор ва дўл суви билан ювгин! Ҳудди оқ либосни кир-чирдан топ-тоза этганингдек, қалбимизни хатолардан топ-тоза этгин. Аллоҳим! Шарқ билан Ғарб орасини узоқ қилганингдек, биз билан гуноҳларимиз орасини узоқ қилгин!
*"Қор ва дўл суви билан ювиш" топ-тоза, ўта покиза қилишдан, асоратларни ҳам кетказишдан киноядур.📱
@musslih_academy 📚