* * *
Телбалик.
Ооо, юрак!
Телбанома дард.
Ичимда илондек тўлғонган соғинч.
Сипқориб ичсайдим бир қадаҳ шароб,
Кошки, тўлса эди бу кемтик дунё...
Озормен!
Бу ишқи сароблар ичра,
Ҳаққушмен,
Ичимга кўмилган туйғу.
Инграган юрагим ичкарисида,
Сенга аталмаган рангсиз тушим бор.
Оловмен,
Дардлари ёндира олган,
Кўксимда ловуллаб турар оловқуш.
Дўзахий хаёллар исканжасида
Бу мардуд кўнглимни айлар занжирбанд.
Исёнмен!
Ўзимда, кўзимда исён.
Бошимга тикондек ботган хавотир.
Илҳақ қароғларим тубидаги рашк,
Зирқираб оғритар товонимгача.
Телбалик!
Мажнуний хислар гирдоби,
Ичимдан ичкари йиғлар юрагим.
Йўқотиб қўйгандек жавоҳирини,
Бир сиқим туфроқдек кетгум тўкилиб...
Телбалик!
Ооо, юрак!
Телбанома дард...
@Umida_AZAM
Телбалик.
Ооо, юрак!
Телбанома дард.
Ичимда илондек тўлғонган соғинч.
Сипқориб ичсайдим бир қадаҳ шароб,
Кошки, тўлса эди бу кемтик дунё...
Озормен!
Бу ишқи сароблар ичра,
Ҳаққушмен,
Ичимга кўмилган туйғу.
Инграган юрагим ичкарисида,
Сенга аталмаган рангсиз тушим бор.
Оловмен,
Дардлари ёндира олган,
Кўксимда ловуллаб турар оловқуш.
Дўзахий хаёллар исканжасида
Бу мардуд кўнглимни айлар занжирбанд.
Исёнмен!
Ўзимда, кўзимда исён.
Бошимга тикондек ботган хавотир.
Илҳақ қароғларим тубидаги рашк,
Зирқираб оғритар товонимгача.
Телбалик!
Мажнуний хислар гирдоби,
Ичимдан ичкари йиғлар юрагим.
Йўқотиб қўйгандек жавоҳирини,
Бир сиқим туфроқдек кетгум тўкилиб...
Телбалик!
Ооо, юрак!
Телбанома дард...
@Umida_AZAM