@Umida_AZAM


Kanal geosi va tili: Qirg‘iziston, Qirg‘izcha


Ҳидларнинг энг гўзали кўнгил ҳидидир, чунки у - Роббининг ҳидидир.
Бу ҳид ранжиган кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топилур.
Жалолиддин Румий

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
Qirg‘iziston, Qirg‘izcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


* * *

Ёмғирга кўксингни тутгин,
Аяма,
Чилёсин ўқисин дарахтлар.
Узилиб кетмасин вужудингда тор,
Тўкилгин
Қўшилиб абрунайсонга.
Кўнглинг ёз,
Жар солгин,
Қуласин осмон.
Узилсин қалбингда тегирмон тоши.
Чарх!
Айлан фалакнинг гардиши ила,
Бағрим ёриб чиқсин изтиробларим.
Ҳайқир!
Залворлари тутсин оламни,
Йўлбарсдек ўкиргин қуласин тоғлар.
Қуй, эй маъшуқ!
Тутгил шаробни.
Бостирай руҳимнинг исёнларини.
Чал, машшоқ!
Муғанний!
Чалгин куйингни.
Бўрон бўл,
Тўфон бўл,
Ҳайқир денгиздек.
Яшасанг, одамдек,
Мажнундек яша,
Сўниб кетмасидан қалбингдаги ишқ.
Оловга юрагинг тутгин,
Аяма!
Олов бўл,
Оловлан!
Оловдек яша!

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


* * *


Ҳаёт ўтган кунлар эмас, хотирада муҳрланиб қолган кунлардир.

Габриэль Гарсио Маркес

@Umida_AZAM


* * *

Жисмимга жон кирур,
Юракка титроқ,
Ҳаёллар кўнглимни қилса фаромуш.
Тўкилиб кетгандай оқ қоғозларга,
Кўнглимни тўкаман абрунайсондек.
Илтижо қиламан Парвардигорга,
Гўзал оятларни келтир тилимга.
Ал-Важид!
Ал-Самиъ!
Ал-Мутакаббир!
Фақат, сенда топгум ўзимни-ўзим.
Илло, вужудимга жойлаб дунёни,
Покладинг қалбимни осмонлар қадар.
Бир қулинг...
Ўшаман гуноҳкор банда.
Аслида туфроқман.
Аслида яғмур.
Кимгадир кўнглимни тўксам илғамас.
Кимгадир юрагим берсам асрамас.
Ал-Авуфф!
Ат-Таввоб!
Ал-Муқтадир!
Тингладинг ҳаттоки титроғимгача...
Сезмас ҳеч бир одам аразларимни,
Кўнглимни тушунмас ўзингдан ўзга.
Ал-Валийй!
Ал-Мажид!
Ал-Мутаъллий!
Фақат, гўзал қилгин кетмоқлигимни.
Илло, гўзал қилгин умрим охирин...

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


* * *

Она!
Сўзлар битдим киприкларимда.
Она!
Сенга сира бўлолмай далда.
Ўксиган кўнглимга бўлдинг-ку, ямоқ,
Энди бахтлисан деб юрагим алда.
Денгиз!
Ҳайқириғим ютар кўнглимни.
Денгиз!
Ховучимга сиғмаган рўё.
Ҳасратим,
Умидим,
Ёмонларим бор,
Она!
Менинг андуҳим дарё-дарё.
Осмон!
Сендек кулолмасам, йиғласам.
Осмон!
Қароғимда ухлайди уйқу.
Оғриғим,
Армоним тўлишган ойдек,
Дунё!
Ёнуқ юрагимга тўлган оғу.
Туфроқ!
Кўзёшимга кетдинг ғарқ бўлиб,
Ҳатто,
Оёғимга тиз чўкди тоғлар.
Йиғладим,
Куйладим,
Аврадим ўзим,
Жонимни суғуриб олдилар зоғлар.
Она!
Эл бўлмадим,
Бўлолмадим эп,
Бўзчи белбоғидек ўтди-ку, умрим.
Не келса тақдирга, қисматга ёйиб,
Ичимда жонқушдек яшадинг қумрим.
Она!
Шеърлар ёздим киприкларимда...

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


Дўст кўринганлар орасидан душманингни ажратиб олмоқчимисан, хато қилиб кўр, улар дарров ўртага чиқади.

© Рижол Содиқ

@Umida_AZAM




* * *

Кўнглимда ёсуман тушларим ухлар,
Кўзимда энг ёмон тушларим ухлар,
Ҳали кўрилмаган тушларим ухлар,
Сенинг юрагингдан сўрасам бир ишқ.

Бир кун эртакдаги девлар ўларми,
Бу кемтик дунё ҳам бахтга тўларми,
Ёҳу, қароғимда кулгу бўларми,
Илтижо айласам Парвардигорга.

Ичимда бўридек жоним хўрсинар,
Гулмоҳ нигоҳимда қанча ўксинар,
Ўнгимда оймомо нурлари синар,
Ичимда руҳимнинг чиллахонаси.

Бу чархидун ичра киборлар ўтур,
Гарткам ўйинида қиморлар ўтур,
Нолонлар, армонлар, хуморлар ўтур,
Жоним халқумимда исёнларим бор.

На қилгум азобми, на қилгум чипқон,
Ҳар йўлим гиёҳдек дард униб чиққон,
На десам ичимни чаққандек чаён,
Ўзингдан ўзгага хор қилма, ё РАБ...

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@MASIXA


Ҳаёт ниқоблар томошаси эмас. Инсоннинг ҳақиқий қиёфаси, қалбидаги туйғулар ва ҳақиқатга содиқлик унинг энг катта бойлигидир. Ниқоблар остида яшаш ўзига ва бошқаларга нисбатан содиқ бўлмасликдир.
Ҳақиқий ҳаёт – бу ростгўйлик, самимият ва ўзликни англаш.
Шундай экан, ҳар доим очиқ ва самимий бўлиш, ҳаётни шундайлигича қабул қилиш – энг чиройли йўлдир.

@Umida_AZAM




* * *

Маюс термуламан.
Нигоҳларим жим.
Улғаяр ичимда ҳижрон дардқоя.
...ва, лекин, ҳаётнинг гирдобларида,
Кўнглимни Худога тўккандим боя.
Чўкаман.
Наҳотки, тиззаларим қон.
Ичимда бир дунё йиғлайди юм-юм.
Аза тутган каби мунғаяр осмон,
Юрак синиқлари турар бир уюм.
Негадир кўнглимни оғритар ўша,
Шумғия қалбига ҳасадин жойлар.
Кўз тикар сония, дақиқаларга,
24 соат вақтимни пойлар.
Билмам,
Жиннимикан,
Ё, шайтон, иблис.
Ҳар кун қувлайверар соат милларин.
Мен бўлса...
Сўзларга ўтаман кўчиб,
Қизғаниб яшайман ўтган йилларим...
Не бўлса,
Мен уни солдим Худога,
Аҳир, юрагимда туйғулар сим-сим.
Яшайман барига қўлларим силтаб,
Қалбимда сен бўлсанг бўлди, ёлғизим.
Кўнглимда сен бўлсанг бўлди, азизим...

@MASIXA


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


Биз эга бўлишимиз мумкин бўлган энг гўзал тажриба, бу - сирлилик. Бу ҳақиқий санъат ва ҳақиқий илмнинг негизида турадиган асосий туйғудир.

© Алберт Эйнштейн

@Umida_AZAM


✍Умида АЪЗАМ
🎤Гулруҳ Эшонқулова

@Umida_AZAM


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@Umida_AZAM


* * *

Умр ўзи нима.
Умр—уч нуқта...
Эртага не кутар бизни бояқиш.
Тақдирга битганин кўрмоқ, яшамоқ,
Ҳаёт саҳнасида оловдек ёниш.
Гоҳида умримиз ўтур пойма-пой,
Ёзуғлар—кемтиги тўлмаган манглай.
Илҳақ соғинчларда қораяр руҳим,
Азизим, ҳаётни англайин қандай...
Яна қуюшлашар кўзимда дунё,
Яна илҳақ кутиб,
Интизор кутиб.
Қарғиш урганмиди ёки кўнглимни,
Боряпман тобора ўзим унутиб.
Дунё!
Нигоҳимда бир сир яширин.
Ўрадим мен уни гул япроғига.
Аҳир, не кунларни кўргандинг раво,
Умрим чидармикан қалб титроғига.
Мен ёниб яшадим,
Яшадим тониб,
Ҳануз кемтик дунё тўлмас, азизим.
Якуни Худодир,
Якуни Аршдир,
Ўлимни ўлдириб бўлмас, азизим...

@Umida_AZAM

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.