* * *
Тун.
Вақт.
Одимлар соат миллари.
Айланаверади муаллақ дунё.
Тушларим ўғирлаб кетар қаролиғ,
Наҳотки, фурсатни бой берди юрак.
Ёстиққа бош қўйсам,
Тўзғир хаёллар,
Дард бордек вужуднинг кенгликларида.
Телбавор руҳимнинг чизиқларида,
Ёмғирдек тўкилиб бораман илҳақ.
Нега,
Кўнгил синиқ,
Юрак бир сиқим,
Жумбоқлар муштимда гуллаган каби.
Қор ҳам эрирмиди топилса қалов,
Балки,
Бўлармиди осмонлар денгиз.
Талпинсам,
Мен сенга тўкилдим, Худо,
Термулсам
Қотди-ку, ўтли нигоҳим.
Жонимга жон берган ўша бир лаҳза,
Учиб кетганмиди капалаклардек...
Оний туйғуларга осгум ўзимни,
Яшадим ўзимни девона атаб.
Энди бир гадога қолдим айланиб,
Илоҳо,
Қалбимни кенг қил Худойим.
Илоҳо,
Дилдаги ишқим сўндирма...
@Umida_AZAM
Тун.
Вақт.
Одимлар соат миллари.
Айланаверади муаллақ дунё.
Тушларим ўғирлаб кетар қаролиғ,
Наҳотки, фурсатни бой берди юрак.
Ёстиққа бош қўйсам,
Тўзғир хаёллар,
Дард бордек вужуднинг кенгликларида.
Телбавор руҳимнинг чизиқларида,
Ёмғирдек тўкилиб бораман илҳақ.
Нега,
Кўнгил синиқ,
Юрак бир сиқим,
Жумбоқлар муштимда гуллаган каби.
Қор ҳам эрирмиди топилса қалов,
Балки,
Бўлармиди осмонлар денгиз.
Талпинсам,
Мен сенга тўкилдим, Худо,
Термулсам
Қотди-ку, ўтли нигоҳим.
Жонимга жон берган ўша бир лаҳза,
Учиб кетганмиди капалаклардек...
Оний туйғуларга осгум ўзимни,
Яшадим ўзимни девона атаб.
Энди бир гадога қолдим айланиб,
Илоҳо,
Қалбимни кенг қил Худойим.
Илоҳо,
Дилдаги ишқим сўндирма...
@Umida_AZAM