Қўшниларнинг муомала одоби:
Қўшнига яхшилик қилиш уни кўрганда салом бериш ва ҳолини сўрашдан бошланади.
Қўшнига яхшилик қилиш унинг ҳожати тушган ишларида ёрдам бериш ва ундан ёмонликларни даф қилиш билан бўлади.
Қўшнига зинҳор озор берилмайди, унга фақат яхшилик қилинади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Фалон аёл кечаси билан намозда қоим бўлади. Кундузи нафл рўзалар тутади. Яна бошқа фалон-фалон яхшиликларни қилади, садақа беради, лекин тили билан қўшниларга озор етказади» дейилди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У аёлда яхшилик йўқ, у дўзах аҳлидандир», дедилар.
Бояги кишилар:
«Фалончи аёл бўлса фарз намозларини ўқийди, бир бўлаккина қурут садақа қилади, аммо бирор кишига озор бермайди» дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ана шу аёл аҳли жаннатлардандир», дедилар».
Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
----------
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉@Otkir_fikrlar