SUG'ONCHI JOME MASJIDI


Kanal geosi va tili: Qirg‘iziston, Qirg‘izcha
Toifa: Din


👇👇👇👇👇👇👇👇
@Sugonchi_jome_masjidi
@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy
👆👆👆👆👆👆👆👆
Odam qo'shganlardan Alloh rozi bo'lsin 🕋 🕋
Саволлар учун @Anvar_Abdurazoqov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
Qirg‘iziston, Qirg‘izcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Кўз билан қалб ўртасида боғланган йўл бор.
Кўз зинога қараса қалб ҳалол йўлдан адашади. Шунинг учун кўз билан гуноҳ қилишдан сақланинг.
Кўз орқали қалбни маърифатга бошланг. Қалби ва ҳаёти мунаввар бўлишини истаган киши ҳасад қилмасин. Ҳаромдан узоқ юрган инсон икки дунёда ҳам завол топмайди. Қалбингизни нурга тўлдиринг, токи у ҳам роҳатлансин эзгулик билан озиқлансин.

Шамс Табризий.

Обуна бўлинг

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НЕГА ШУКР ҚИЛИШГА КЎП ДАЪВАТ ҚИЛАМИЗ?

Неъматлар қадри қиёсда билинади

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Обуна бўлинг

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


​​ҚУРЪОНИ КАРИМ МУСҲАФИНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қуръони каримда “Менинг оятларимни арзимас матоҳга алмаштирманглар…” қабилида оят бор. Шу оятга амал қиладиган бўлсак, муқаддас Қуръони карим китобини сотиш жоизми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимиз ҳамда моликий, шофеий мазҳаби олимларининг якдил фатволарига кўра, Қуръони карим мусҳафини сотиш жоиздир. Чунки сотиладиган нарса қоғоз, сиёҳ, жилд ва шу кабилардан иборатдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сурасида: “Аллоҳ савдо-сотиқни ҳалол қилди”, деган (275-оят).

Саволда зикр қилинган Аллоҳ таолонинг: “Оятларимни озгина баҳога сотмангиз ва Мендангина қўрқингиз!” (Бақара сураси, 41-оят) мазмунидаги ояти каримаси Бану Исроил қавмига хитобан нозил қилинган бўлиб, улар ўзларининг муқаддас китоблари “Таврот”нинг айрим оятларини пул эвазига ўзгартиришган эдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Обуна бўлинг

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_муборак

"Яшанг, ишни ташанг. Жума вақти бўлиб қолди, намоз вақти бўлиб қолди"

Тўхтарбой отанинг дуолари ижобат бўлсин!🤲

Аллоҳ дуоларимизни ижобат қилсин, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! 👇

Обуна бўлинг

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

✨ Жума учун ғусл қилиш.

Хушбўй нарсалар суртиш.

Чиройли кийимлар кийиш.

Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Намозхонлар учун намоз вақтлари.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 ЭНГ ЯХШИ САРМОЯ ИЛМГА ТИКИЛГАНИДИР

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 БОЛАНИНГ ҲАҚҚИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 ДЎСТ - ДЎСТНИНГ ОЙНАСИ

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 АЖДОДЛАРГА МОС АВЛОД ТАРБИЯЛАЙЛИК

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

▶️Обуна
бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


🌘ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.


Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


🤲Кечирдим деганларинг ичида мен ҳам бўлай Роббим.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Чап қўлда тасбиҳ ўгириш мумкинми?

Савол: Чап қўлда тасбеҳ ўгириш жоизми, масалан, автоулов ҳайдаганда ўнг қўл банд бўлган ҳолатларда.

📥Жавоб: Чап қўлда тасбеҳ айтиш жоиз. Зеро, чап қўл ўнг қўлга ёрдамчи ҳисобланади. Уламоларимиз таъкидлашича, тасбеҳ айтишга буйруқ сифатида келган оят ва ҳадислар мутлақ келган, ўнг қўлда тасбеҳ айтиш билан қайдланмаган. Абдуллоҳ ибн Амр розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бармоқлари билан тасбеҳ санаётганларини кўрдим” (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Зикрларни санашда айнан бармоқлардан фойдаланишнинг сабаби, қиёмат кунида гувоҳлик берувчи аъзолар қаторида бармоқлар ҳам борлигидир. Бу ҳақда Юсайра розийаллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом аёлларга хитоб қилиб бундай деганлар: “(Эй аёллар!) Тасбеҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) ва тақдис (Субҳанал маликил қуддус) айтишни ўзларингизга лозим тутинглар! Ва бармоқ учлари билан ақд қилинглар (сананглар)! Чунки (қиёматда) бармоқ учлари масъул ва сўзловчидир. Ғафлатда қолиб раҳмат (сабаблари)ни тарк қилманглар!” (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти).

Ушбу ҳадисда “бармоқ учлари” сўзи ўнг қўл билан қайдланмади, балки умумий келтирилди. Шунга кўра зарурат бўлган ҳолатларда чап қўлда тасбеҳ айтишнинг зарари йўқ. Аммо ўнг қўлда айтиш мустаҳаб ҳисобланади. Чунки Ойша онамиздан қуйидагича ҳадис ворид бўлган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барча ишларида таҳоратда, соч тарашда, ковуш кийиш (кабилар)да имкон қадар ўнгдан бошлашни ёқтирар эдилар” (Муттафақун алайҳ). Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


ОСУДА ҲАЁТ СИРИ

Сизга бахтли ҳаётнинг сирини бир мисол билан тушунтираман:
Аэропортда ёки поезд вокзалида бўлсангиз, кўнглингиз ёқимли таъмли чой ичишни тусаб қолса, лекин у ерда бундай чойни топа олмасангиз, қалбингизни ғам-қайғу, маҳзунлик, ноумидлик ўраб олмайди. Чой топилмагани учун йиғлаб, тушкунликка тушиб юрмайсиз. Нима учун? Чунки бу ер бамайлихотир ўтириб, кўнгил тусаган ҳамма нарсани муҳайё қиладиган жой эмас. «Мен йўлдаман, бироздан кейин уйга бориб, ўзим хоҳлаганимдек хуштаъм чой дамлаб, маза қилиб ичиб оламан», дейсизу, вақтинчалик ноқулайликларни деб, асабингизни бузмайсиз.
Худди шунга ўхшаб, мўмин киши ҳам яхши англаб олмоғи лозимки, биз бу дунёда бир мусофир йўловчимиз. Бу мусофир юртда, яъни ўткинчи дунёда бирор яхшилик насиб бўлмай қолса, бунинг учун ғам-ташвиш ва маҳзунликка ҳожат йўқ. Иншааллоҳ, ўз юртимизга – Жаннатга етиб олсак, абадий неъматлар оғушида яшаймиз.
Бу дунёда эса мусофирмиз. Мусофир – бир жойга бирор иш билан борган кишидир. Унинг бирламчи вазифаси сафардан кўзланган мақсадни ҳосил қилиб, ортга муваффақият билан қайтишдир. Мусофир юртда бирламчи вазифани унутиб, қолган кераксиз нарсалар билан шуғулланиш мусофирнинг иши эмас. Мусофир одамга мусофир юртда бирон неъмат берилмай қолса, асло қайғуга ботмайди, «Мен бу юртнинг фуқароси эмасман, бу ерларда менга қийинчиликлар етиши табиий», деб ўйлайди, шунинг учун бундай қийинчиликларга ҳам тайёр бўлади.
Сизга ҳам бу дунёда бирор қийинчилик етса, бошингизга бирор мушкул иш тушса, бу дунёда мусофир эканингизни ёдга олинг. Кимдир сизни хафа қилса ёки бирон неъматдан маҳрум қилса, Аллоҳ таолонинг сизга берган ва энди берадиган неъматларни тафаккур қилинг, «Аллоҳ таоло менга ҳаёт берди, ақл берди, чирой берди, кўзимни равшан қилди, буларнинг барчасини менга У Зот берган. Мен ҳали бу улуғ неъматларнинг шукрини адо қилганим йўқ», деб ўйланг. Инсон доим шундай ўйласа, тилига ўз-ўзидан «Алҳамдулиллаҳ» калимаси келиб, қалби ёришади, бу дунёда унга берилмаган неъматлар учун ёки унга етган мусибатлар учун асло тушкунликка тушиб, маҳзун бўлмайди.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Арқонларнинг энг муҳими киндик ичакчаси бўлиб, эмбрион у туфайли тирик туради.
Арқонларнинг энг қўрқинчлиси дорнинг арқони бўлиб, у нафас олишни тўхтатади.
Арқонларнинг энг нозиги фикрлар арқони бўлиб, у сўз билан кесилади.
Арқонларнинг энг қисқаси ёлғон арқони бўлиб, у қандай бошланган бўлса, шундай тугайди.
Арқонларнинг энг кучли ва гўзали Аллоҳ билан сенинг ўртангдаги арқон бўлиб, ўзинг узмасанг, Аллоҳ уни узмайди.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Aссалому алайкум.Пайшанба тонги муборак бўлсин!

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

❄️ Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


#саждаи_саҳв_масалалари
ЖАҲРИЙ НАМОЗДА УЧ ОЯТНИ МАХФИЙ ЎҚИСА, СЎНГ ЁДИГА ТУШСА
Агар имом жаҳрий намозда унутиб махфий ўқишни бошласа, қисқа уч оят ўқигандан сўнг ёдига тушса ёки бирор киши луқма берса, унга кейинги оятлардан баланд овоз билан ўқиш ва намоз охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 498-6.)

МАХФИЙ НАМОЗДА БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН УЧ ОЯТ ЎҚИСА, СЎНГ ЁДИГА ТУШСА
Агар имом махфий намозда, яъни пешин ёки аср намозларида қисқа уч оятни баланд овоз билан ўқиса, сўнг махфий намозлиги ёдига келса, қанча миқдор ўқиган бўлса, қолганини махфий ўқийди. Бошидан бошлаб паст овоз билан такрорлашнинг зарурати йўқ. Албатта, саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 128-б.)

ФАРЗНИНГ ОХИРГИ РАКЪАТЛАРИДА БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН ҚИРОАТ ҚИЛИШ
Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида баланд овоз билан қироат қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи фарзнинг мазкур ракъатларида қироатнинг ўзи вожиб бўлмаса-да, лекин қироат қилган суратда махфий ўқиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 315-б.)

ОРАДА БИР-ИККИ ОЯТ ТАШЛАБ КЕТИЛСА
Агар қироат қила туриб, орада бир-икки оятни ёки бир оятнинг баъзи қисмини тарк қилса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий»,1-ж, 126-б.)

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


Қалб ва тана роҳати

Еттита нарсадан четлан, тананг ва қалбинг ором олади, ҳамда обрўйинг сақланади:
1. Ўтиб кетган нарсага хафа бўлма.
2. Сенга келмаган ташвишни ўзингга юклаб олма.
3. Ўзингда бўлган нарса билан одамларни маломат қилма.
4. Қилмаган ишингга мукофот талаб қилма.
5. Ўзинг эга бўлмаган нарсани иштаҳа қилма.
6. Ғазабланиш сенга фойда бермайдиган нарса учун ғазаб қилма.
7. Ўзи учун мақтовнинг аксини билмайдиган одамни мақтама.

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy


ҲАЛОЛИГА ҲИСОБ БОР...

Қуёш тиккага келган, иссиқ Мадинани қамраб олганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оч қолдилар ва Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳуни қидириб кўчага чиқдилар. Унда егулик бор, деб билар эдилар. Кўчада Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумони кўрдилар ва: «Бу вақтда сизларни кўчага чиқарган нарса нима?» дедилар. Улар: «Очлик», дейишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳга қасамки, мен ҳам шу сабабдан чиқдим. Қани, юринглар», дедилар. Улар Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг уйига боришди. Айюбнинг аёли чиқиб: «Аллоҳнинг Пайғамбари ва унга ҳамроҳ бўлган кишилар, марҳабо!» деди. Абу Айюб розияллоҳу анҳу дастурхонга хурмолар қўйди. Жонлиқ сўйди. Аёлига: «Хамир қориб, Нон қил!», деди. Меҳмонларнинг қоринларини тўйдирди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга шукрона айтгач: «Нон, гўшт, ҳўл ва қуруқ хурмолар...» дедилар ва кўзларидан ёш оқди. Сўнгра: «Аллоҳга қасамки, Қиёмат куни шу неъматлардан ҳам сўраласизлар», дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса” китобидан.

▶️Обуна бўлишни унутманг !

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

@Sugonchi_jome_masjidi_rasmiy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.