Фитначиларнинг бошлиқлари зудлик билан тўпланишди. Уларнинг ичида Аштар Нахаъий, Шурайҳ ибн Авфо, Солим ибн Саълаба, Ғулом ибн Ҳайсам ва бошқалар бор эди. Албатта, яҳудий фитнабоши Абдуллоҳ ибн Сабаъ уларга бош-қош эди. Уларнинг ичида саҳобалардан бирор киши йўқлиги алоҳида диққатга сазовор эди. Бу фитнанинг табиатини ва қаердан, кимдан келиб чиққанини кўрсатарди.
Фитначилар нима қилиб бўлса ҳам тун қоронғисида орада уруш қўзғашга келишиб олишган эди. Тонг отмай туриб, ададлари икки минг атрофида бўлган фитначилар сулҳ тузиш орзусида ухлаб ётган кишилар устига бирдан ҳужум бошлашди.
Икки тараф жанг қилди. Алий розияллоҳу анҳу урушни тўхтатишнинг имконини тополмадилар. У кишини оғир юк босди