* * *
Мен дод дедим,
Додим—ҳайқириқ.
Ҳатто, қақшар тирноғимгача.
Синдиргандек қобурғаларим,
Юрагимни қўмсайди кимдир.
Оловланар кўзларимда чўқ,
Қўлларимда кунлар бир тутам.
Юрагимда йиғлаган осмон,
Ёмғур бўлиб тўкилур қайта.
О, шалоббо,
Умрим кўйлаги,
Тўкилганим ростга ўхшайди.
Бир гул эдим япроқлари нам,
Бир тул эдим кўнгилдан йироқ.
Ниначига бериб қалбимни,
Тошёстиққа босдим бағримни.
Тоғдек бўлиб кетди юрагим,
Кўтаролмас дардларим билан.
Шунча телба бўлурми одам,
Кимга соя,
Азобман кимга.
О, ким учун бердим жонимни,
Кимларгадир бўлдим бегона.
Парчаланди бутун вужудим,
Идрок этдим сенинг кўнглингни.
Милён бора ўлган руҳимни,
Тирилтирди коҳин туйғулар...
@Umida_AZAM
Мен дод дедим,
Додим—ҳайқириқ.
Ҳатто, қақшар тирноғимгача.
Синдиргандек қобурғаларим,
Юрагимни қўмсайди кимдир.
Оловланар кўзларимда чўқ,
Қўлларимда кунлар бир тутам.
Юрагимда йиғлаган осмон,
Ёмғур бўлиб тўкилур қайта.
О, шалоббо,
Умрим кўйлаги,
Тўкилганим ростга ўхшайди.
Бир гул эдим япроқлари нам,
Бир тул эдим кўнгилдан йироқ.
Ниначига бериб қалбимни,
Тошёстиққа босдим бағримни.
Тоғдек бўлиб кетди юрагим,
Кўтаролмас дардларим билан.
Шунча телба бўлурми одам,
Кимга соя,
Азобман кимга.
О, ким учун бердим жонимни,
Кимларгадир бўлдим бегона.
Парчаланди бутун вужудим,
Идрок этдим сенинг кўнглингни.
Милён бора ўлган руҳимни,
Тирилтирди коҳин туйғулар...
@Umida_AZAM