* * *
Кўнглим қақшаб кетар
Вужудим кўлоб,
Нимпушти рангларга қоришиқ кўзлар.
Сирпаниб найзаваш киприкларимдан,
... оҳиста тўкилар митти жилвалар.
Мен унинг қалбига кира олсайдим,
Мен унинг кўнглига чўка олсайдим.
Қучоқлаб мудраган уйқуларимни,
Унинг қароғида келар ухлагим...
На-да, дардманмидим,
Ё, хаста юрак,
Қирқ кеча,
Қирқ кундуз руҳимда чилла.
Сақлаб жисму жоним чиллахонада,
Худодан тиландим бир қатим ишқни.
Ёҳу, во, дариғ,
Тўкилгум яна,
Туфроққа бағримни босдим зорланиб.
Юракка санчилган туннинг тароғи,
Чигал туйғуларнинг йўқ интиҳоси.
Ўйласам...
Кўзимдан тўкилган мунглар,
Зулумот ичида ёмғирдай сим-сим.
Толиққан руҳимда исёндек ёниииб,
Унинг қароғида келар ухлагим...
@Umida_AZAM
Кўнглим қақшаб кетар
Вужудим кўлоб,
Нимпушти рангларга қоришиқ кўзлар.
Сирпаниб найзаваш киприкларимдан,
... оҳиста тўкилар митти жилвалар.
Мен унинг қалбига кира олсайдим,
Мен унинг кўнглига чўка олсайдим.
Қучоқлаб мудраган уйқуларимни,
Унинг қароғида келар ухлагим...
На-да, дардманмидим,
Ё, хаста юрак,
Қирқ кеча,
Қирқ кундуз руҳимда чилла.
Сақлаб жисму жоним чиллахонада,
Худодан тиландим бир қатим ишқни.
Ёҳу, во, дариғ,
Тўкилгум яна,
Туфроққа бағримни босдим зорланиб.
Юракка санчилган туннинг тароғи,
Чигал туйғуларнинг йўқ интиҳоси.
Ўйласам...
Кўзимдан тўкилган мунглар,
Зулумот ичида ёмғирдай сим-сим.
Толиққан руҳимда исёндек ёниииб,
Унинг қароғида келар ухлагим...
@Umida_AZAM