* * *
Негадир кўнглимга сиғмаган дунё,
Бесамар туйғуга кўмар руҳимни.
Шафақдек синиқар кўзларим нури,
Туманлар кезинур қарочуғимда.
Қалбимни тинглагин,
Тингла, азизам,
Ичимдан ичкари бир дунё бордай,
Ҳайқириб кетади гоҳида денгиз,
Уфурар қонимда аллақандай ҳис.
Шабнам қўнаверар кипригимга,
Йўқлик сукутларнинг ичиб қасамин.
Бостириб келганда ёнуқ туйғулар,
Азизам,
Кўнглингга борардим кўчиб.
Ўйласам ўйимдан йиғлар ёстиқлар,
Тунда тавонларим ўпади майса.
Жин чалган кўчалар ютар кўнглимни,
Тингласам...
Дарвешнинг қўшиқларини.
Илло, юрагимга қўйганман тугиб,
Ялдо тун бағрида ҳижронни ичиб.
Бағрим қон ичинда хазонлар кечгум.
Кузда гуллармидим
Дардлар бўлмаса...
@Umida_AZAM
Негадир кўнглимга сиғмаган дунё,
Бесамар туйғуга кўмар руҳимни.
Шафақдек синиқар кўзларим нури,
Туманлар кезинур қарочуғимда.
Қалбимни тинглагин,
Тингла, азизам,
Ичимдан ичкари бир дунё бордай,
Ҳайқириб кетади гоҳида денгиз,
Уфурар қонимда аллақандай ҳис.
Шабнам қўнаверар кипригимга,
Йўқлик сукутларнинг ичиб қасамин.
Бостириб келганда ёнуқ туйғулар,
Азизам,
Кўнглингга борардим кўчиб.
Ўйласам ўйимдан йиғлар ёстиқлар,
Тунда тавонларим ўпади майса.
Жин чалган кўчалар ютар кўнглимни,
Тингласам...
Дарвешнинг қўшиқларини.
Илло, юрагимга қўйганман тугиб,
Ялдо тун бағрида ҳижронни ичиб.
Бағрим қон ичинда хазонлар кечгум.
Кузда гуллармидим
Дардлар бўлмаса...
@Umida_AZAM