* * *
Эҳтимол.
Тобора кенгаяр дунё,
Сингар кўзларимга оламнинг ранги,
Чўкиб кетсам керак кузак бағрига,
Ичимга сиғмаган ўйларим билан.
Ноябрь.
Бетизгин туйғулар жангги.
Жонимни ютгандек соғинч гирдоби,
Саросар кезинар безовта руҳим,
Оғриқ юрагимнинг толаларида.
Бошимни ёргудай
Хўмраяр замин,
Мен ўзин йўқотган телбадай беун,
Юпун хаёлларни етаклаганча
Учяпман еттиёт сайёраларга.
Кетяпман.
Рўёга тўлган ховучим,
Тугамас ҳаётнинг иддаолари.
Наҳот,
Илғамадинг безовталигим,
Мангу муҳр каби бир онт ичимда.
Эҳтимол.
Бўлурсан кўзёшимга ғарқ,
Эҳтимол.
Денгизга айланур дунё.
Сен кўра олмаган қарочуғларим,
Биллур идиш каби синар кўз тегиб.
Эҳтимол...
@Umida_AZAM
Эҳтимол.
Тобора кенгаяр дунё,
Сингар кўзларимга оламнинг ранги,
Чўкиб кетсам керак кузак бағрига,
Ичимга сиғмаган ўйларим билан.
Ноябрь.
Бетизгин туйғулар жангги.
Жонимни ютгандек соғинч гирдоби,
Саросар кезинар безовта руҳим,
Оғриқ юрагимнинг толаларида.
Бошимни ёргудай
Хўмраяр замин,
Мен ўзин йўқотган телбадай беун,
Юпун хаёлларни етаклаганча
Учяпман еттиёт сайёраларга.
Кетяпман.
Рўёга тўлган ховучим,
Тугамас ҳаётнинг иддаолари.
Наҳот,
Илғамадинг безовталигим,
Мангу муҳр каби бир онт ичимда.
Эҳтимол.
Бўлурсан кўзёшимга ғарқ,
Эҳтимол.
Денгизга айланур дунё.
Сен кўра олмаган қарочуғларим,
Биллур идиш каби синар кўз тегиб.
Эҳтимол...
@Umida_AZAM