* * *
Кўникдим.
Барига қўлларим силтаб,
Соғинчга,
Ҳижронга,
Айрилиқларга.
Биргина илиқлик кўнглим тубида,
Кўнглимни юбордим сенга, а-зи-зам.
Бўзласам,
Дилимни ютар тўрт қутб,
Кун чиқар томонда оловранг исён.
Менинг мушфиққина юраккинамни,
Ёзилган тақдирим айлар занжирбанд.
Энтикдим.
Ичимда йиғлади дунё,
Оловни ўчириб тинчимас кимдир.
Яна олисларда жилмаяр шафақ,
Ўйларим ичида яшаган шаҳар.
Ютаман.
Ичимда музлаган ҳаввво,
Ютсам,
Нафасимда қотган кўргулик.
Аҳир,
Тириклигим ростми билмадим,
Аҳир,
Ўлган каби кезинур руҳим.
Чидадим.
Ҳаётнинг синовларига,
Минг хил нағмасига келдим кўникиб.
Кун ботар томонга тўшаб оғриғим,
Кўнглимни кўтариб боргум, а-зи-зам...
@Umida_AZAM
Кўникдим.
Барига қўлларим силтаб,
Соғинчга,
Ҳижронга,
Айрилиқларга.
Биргина илиқлик кўнглим тубида,
Кўнглимни юбордим сенга, а-зи-зам.
Бўзласам,
Дилимни ютар тўрт қутб,
Кун чиқар томонда оловранг исён.
Менинг мушфиққина юраккинамни,
Ёзилган тақдирим айлар занжирбанд.
Энтикдим.
Ичимда йиғлади дунё,
Оловни ўчириб тинчимас кимдир.
Яна олисларда жилмаяр шафақ,
Ўйларим ичида яшаган шаҳар.
Ютаман.
Ичимда музлаган ҳаввво,
Ютсам,
Нафасимда қотган кўргулик.
Аҳир,
Тириклигим ростми билмадим,
Аҳир,
Ўлган каби кезинур руҳим.
Чидадим.
Ҳаётнинг синовларига,
Минг хил нағмасига келдим кўникиб.
Кун ботар томонга тўшаб оғриғим,
Кўнглимни кўтариб боргум, а-зи-зам...
@Umida_AZAM