* * *
Гарчанд кўзларимда қуласа осмон,
Гарчанд эриб кетса кўзимдаги мунг.
Илҳақ қароғимда улғаяр соғинч,
Телбалик руҳимда шамолдай изғир.
Ёмғир чертиб ўтса деразаларни,
Жоним тўшаб қўйгум дарпардаларга.
Кўнглимни тош каби ютса тўрт девор,
Теграмда жилмаяр боши берк кўча.
Юрак қақшайверар фано даштида,
Илҳақ қароғимда нималардир бор.
Уни англолмайди ўзимдан ўзга,
Искандар найидек ичимда нола.
Ҳануз ҳаётимда қораяр дунё,
Ҳануз тинчлик бермас энг узоқ сукут.
Аҳир,
Бу дунёга келмадик бекор,
Аҳир, еб битирур юрагим жимлик.
Қара,
Осмон олис,
Ер бўлса қаттиқ,
Ютиб юборгудек жисмимни туфроқ.
Аҳир,
Бу ҳаётда ўлмоғим тайин,
Сен йўқ тушлар келса тунда бостириб...
Аҳир,
Бу дунёда ўлмоғим тайин...
@Umida_AZAM
Гарчанд кўзларимда қуласа осмон,
Гарчанд эриб кетса кўзимдаги мунг.
Илҳақ қароғимда улғаяр соғинч,
Телбалик руҳимда шамолдай изғир.
Ёмғир чертиб ўтса деразаларни,
Жоним тўшаб қўйгум дарпардаларга.
Кўнглимни тош каби ютса тўрт девор,
Теграмда жилмаяр боши берк кўча.
Юрак қақшайверар фано даштида,
Илҳақ қароғимда нималардир бор.
Уни англолмайди ўзимдан ўзга,
Искандар найидек ичимда нола.
Ҳануз ҳаётимда қораяр дунё,
Ҳануз тинчлик бермас энг узоқ сукут.
Аҳир,
Бу дунёга келмадик бекор,
Аҳир, еб битирур юрагим жимлик.
Қара,
Осмон олис,
Ер бўлса қаттиқ,
Ютиб юборгудек жисмимни туфроқ.
Аҳир,
Бу ҳаётда ўлмоғим тайин,
Сен йўқ тушлар келса тунда бостириб...
Аҳир,
Бу дунёда ўлмоғим тайин...
@Umida_AZAM