Asar Media


Channel's geo and language: Kyrgyzstan, Kyrgyz
Category: Religion


🎬Мўътабар олимларнинг қисқа таржималари;
📒 Ҳадис ва салафи солиҳларимизнинг дурдоналари;
📝 Ҳикматли сўзлар таржималари;
💿 Аудио мавъизалар;
💽 Сара тиловатлар;
📬 Баҳоли қудрат савол-жавоблар.
Админ: @AsarMedia_bot

Related channels

Channel's geo and language
Kyrgyzstan, Kyrgyz
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ниятингизни тўғрилаб олинг!

Олдинлари бир кишининг кўзидан (хушуъ, Аллоҳнинг зикри туфайли) ёш чиқса, ёнидагилар кўрмаслиги учун бош кийимини қуйироқ тушириб олар эди. Ҳозир эса камералар олдида туриб йиғлашади...

Олдинлари бир киши умрага бориб, қайтиб келар, лекин бундан ҳеч кимнинг хабари бўлмас эди. Ҳозир эса Каъбанинг атрофида тавоф қилаётганини ҳаммага кўз-кўз қилишади...

Олдинлари бир киши тунлари намоз ўқиб, тўшагига қайтиб ётиб олар, баъзида бу ҳолни ёнида ётган аёли ҳам билмай қолар эди. Ҳозир эса туннинг охирги учдан бир қисмида уйғоқ эканликларини билдириш учун ижтимоий тармоқларда дуолар қилишади...

Олдинлари бир талаба дарс асносида профессордан таҳорат олишга рухсат сўраб, ташқарига чиқиб кетар, аслида эса бу вақтда зуҳо намозини ўқиб олар эди. Ҳозир Твиттер ва Фейсбукда Зуҳо намозини ўқимоқчилиги ҳақида жар солишади...

Диққат қилинг! Риё баъзида бошқаларга эслатма қилиш билан ҳам пайдо бўлади.

Олдинлари Рамазон ойи кириши билан киши ибодатларини кўпайтириш учун дўстларидан ўзини четга тортар, лекин буни ўзгаларга сездирмас эди. Ҳозир эса "Рамазонда ибодат билан машғул бўлиш учун ижтимоий тармоқларни тарк этмоқчиман", деб эълон беришади. Индамасдан кетиш мумкин эмасми?!

Авваллари киши ниятини холис қилар, бирон ибодати ошкор бўлиб қолса, ўз нафсини маломат қилар эди. Ҳозир эса бир киши нима қилаётганини қолганлар билиб туради...

Салафлар тунда ниманидир кўрганлари ҳақида гапириб қолишса, ортидан "Мен намоз ўқимаётгандим. Шунчаки, бир ҳашарот чақиб олганидан ухлай олмадим", деб қўйишарди...

Айюб Сахтиёний: "Банда машҳурликни яхши кўрар экан, ҳеч ҳам ростгўй бўла олмайди", деган.

Ҳаммод ибн Зайд айтади: "Айюб (Сахтиёний) бир мажлисда ўтирганида ибратли гап эшитса, (кўзёшини билдирмаслик учун) бурнини қайта-қайта тортиб, "Шамоллаш бунча ҳам қаттиқ бўлмаса", дер эди.

Имом Аҳмадга "Ҳадисларни Аллоҳ учун жамладингиз-да", дейишди. Имом: "Аллоҳ учун", десак, У бундан беҳожат. Аксинча, шу ишни яхши кўрганимиз учун қилдик", деб жавоб берди.

© WhatsApp тармоғидан олинган матн таржимаси.

t.me/AsarMedia














Video is unavailable for watching
Show in Telegram
t.me/AsarMedia




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
t.me/AsarMedia




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
t.me/AsarMedia




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
t.me/AsarMedia






‏قال ميمون بن مهران: إني أتصدق وأجد مالي يزداد.
‏فتصدق صاحبه فقال: تصدقت فوجدت مالي ينقص.
‏فقال ميمون: أنا أعامل ربي بيقين وأنت تُجرِّبه.

Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳ:
– Ҳар сафар садақаю эҳсон қилганимда молу давлатим зиёда бўлганини кўраман, - дедилар.
Шунда бу сўзлардан таъсирланиб у кишининг дўсти ҳам садақаю эҳсонлар қилди ва:
– Мана, мен ҳам садақаю эҳсонлар қилдим, аммо молу давлатим кўпаймаяпти-ю, аксинча, озайганини кўряпман, - деди.
Шунда Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳ:
– Мен Раббимнинг ваъдаларига чин иймон ва ишонч ила муносабатда бўламан, сен эса У Зотни синамоқчи бўляпсан-да, - деб жавоб бердилар.

t.me/AsarMedia




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
t.me/AsarMedia



20 last posts shown.