@Umida_AZAM


Channel's geo and language: Kyrgyzstan, Kyrgyz
Category: Quotes


Ҳидларнинг энг гўзали кўнгил ҳидидир, чунки у - Роббининг ҳидидир.
Бу ҳид ранжиган кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топилур.
Жалолиддин Румий

Related channels

Channel's geo and language
Kyrgyzstan, Kyrgyz
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Гарчанд кўзларимда қуласа осмон,
Гарчанд эриб кетса кўзимдаги мунг.
Илҳақ қароғимда улғаяр соғинч,
Телбалик руҳимда шамолдай изғир.
Ёмғир чертиб ўтса деразаларни,
Жоним тўшаб қўйгум дарпардаларга.
Кўнглимни тош каби ютса тўрт девор,
Теграмда жилмаяр боши берк кўча.
Юрак қақшайверар фано даштида,
Илҳақ қароғимда нималардир бор.
Уни англолмайди ўзимдан ўзга,
Искандар найидек ичимда нола.
Ҳануз ҳаётимда қораяр дунё,
Ҳануз тинчлик бермас энг узоқ сукут.
Аҳир,
Бу дунёга келмадик бекор,
Аҳир, еб битирур юрагим жимлик.
Қара,
Осмон олис,
Ер бўлса қаттиқ,
Ютиб юборгудек жисмимни туфроқ.
Аҳир,
Бу ҳаётда ўлмоғим тайин,
Сен йўқ тушлар келса тунда бостириб...
Аҳир,
Бу дунёда ўлмоғим тайин...

@Umida_AZAM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Бошқалардан қадр, меҳр, ҳурмат, муҳаббат кутишдан аввал "Ўзимни қанчалар қадрладим" дея ўзингдан сўра.

Шамс Табризий

@Umida_AZAM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Ошиқ!
Қара, юракнинг
Тилинган қат-қатлари.
Билмам,
Сени тушларда,
Кўрганмидим илгари.
Етти иқлим тингламас
Ишқнинг овозасини.
Чертиб-чертиб ўт майли
Қалбим дарвозасини.
Мажнун дея жон бергум
Олов ёнур бўғзимда.
Потирлар кўнгил руҳқуш,
Телбаликлар сўзимда.
Ҳатто, сим-сим томчилаб
Шабнам қўнган гулбаргга.
Аҳир, суйдим, суёлдим,
Ишқни чизиб юракка.
Ошиқ!
Боққил кўнглимга,
Сен дея потирлар жон.
Қуйгил ишқ шаробини,
Тўкилмасдан телбажон.
Келтир,
Тоғдек елкангни,
Ҳаавво бергил бир ютуум.
То, умрим сўнгигача,
Сени тоабад кутгум.
Ошиқ!
Қара, кўнгилнинг,
Тилинган қат-қатлари...

@Umida_AZAM


Nasheed🍃

Bugungi kuningiz a'lo kayfiyatda o'tsin aziz dindoshim🍃🌹🍃

@Umida_AZAM


Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.

@Umida_AZAM


* * *

Кўникдим.
Барига қўлларим силтаб,
Соғинчга,
Ҳижронга,
Айрилиқларга.
Биргина илиқлик кўнглим тубида,
Кўнглимни юбордим сенга, а-зи-зам.
Бўзласам,
Дилимни ютар тўрт қутб,
Кун чиқар томонда оловранг исён.
Менинг мушфиққина юраккинамни,
Ёзилган тақдирим айлар занжирбанд.
Энтикдим.
Ичимда йиғлади дунё,
Оловни ўчириб тинчимас кимдир.
Яна олисларда жилмаяр шафақ,
Ўйларим ичида яшаган шаҳар.
Ютаман.
Ичимда музлаган ҳаввво,
Ютсам,
Нафасимда қотган кўргулик.
Аҳир,
Тириклигим ростми билмадим,
Аҳир,
Ўлган каби кезинур руҳим.
Чидадим.
Ҳаётнинг синовларига,
Минг хил нағмасига келдим кўникиб.
Кун ботар томонга тўшаб оғриғим,
Кўнглимни кўтариб боргум, а-зи-зам...

@Umida_AZAM




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Онамнинг жонини оғритма Роббим…
Малика Тавфиқ шеъри

@Umida_AZAM


***

Бир оқил инсондан сўрашибди:
—Энг гўзал инсон деб кимни биласиз ?
Оқил инсон жавоб берибди:
—Айбларимни кўриб-билиб туриб ҳам мени яхши кўришдан тўхтамайдиган инсондан гўзалроғини кўрмадим...

@Umida_AZAM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃🍋
@Umida_AZAM


* * *

Эҳтимол.
Тобора кенгаяр дунё,
Сингар кўзларимга оламнинг ранги,
Чўкиб кетсам керак кузак бағрига,
Ичимга сиғмаган ўйларим билан.
Ноябрь.
Бетизгин туйғулар жангги.
Жонимни ютгандек соғинч гирдоби,
Саросар кезинар безовта руҳим,
Оғриқ юрагимнинг толаларида.
Бошимни ёргудай
Хўмраяр замин,
Мен ўзин йўқотган телбадай беун,
Юпун хаёлларни етаклаганча
Учяпман еттиёт сайёраларга.
Кетяпман.
Рўёга тўлган ховучим,
Тугамас ҳаётнинг иддаолари.
Наҳот,
Илғамадинг безовталигим,
Мангу муҳр каби бир онт ичимда.
Эҳтимол.
Бўлурсан кўзёшимга ғарқ,
Эҳтимол.
Денгизга айланур дунё.
Сен кўра олмаган қарочуғларим,
Биллур идиш каби синар кўз тегиб.
Эҳтимол...

@Umida_AZAM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Қалбингиз денгизга ўхшаса, доим ҳар нарсани сиғдира олади. Қувончни, шодликни, ғамни, қайғуни... Баъзан эса ҳамма-ҳаммага бирдек меҳр бера олади. Фақат яхшилик ва эзгулик улашади...
Денгиз каби қалбларга боққан инсон бир таскин, қувонч топади. Чунки у меҳрларга лиммо-лим...

@Umida_AZAM




* * *

Негадир кўнглимга сиғмаган дунё,
Бесамар туйғуга кўмар руҳимни.
Шафақдек синиқар кўзларим нури,
Туманлар кезинур қарочуғимда.
Қалбимни тинглагин,
Тингла, азизам,
Ичимдан ичкари бир дунё бордай,
Ҳайқириб кетади гоҳида денгиз,
Уфурар қонимда аллақандай ҳис.
Шабнам қўнаверар кипригимга,
Йўқлик сукутларнинг ичиб қасамин.
Бостириб келганда ёнуқ туйғулар,
Азизам,
Кўнглингга борардим кўчиб.
Ўйласам ўйимдан йиғлар ёстиқлар,
Тунда тавонларим ўпади майса.
Жин чалган кўчалар ютар кўнглимни,
Тингласам...
Дарвешнинг қўшиқларини.
Илло, юрагимга қўйганман тугиб,
Ялдо тун бағрида ҳижронни ичиб.
Бағрим қон ичинда хазонлар кечгум.
Кузда гуллармидим
Дардлар бўлмаса...

@Umida_AZAM


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@Umida_AZAM


Биз асли одамларга эмас, балки улар билан бирга ўтган лаҳзаларга кўнгил қўямиз.

© Эльчин Сафарли

@Umida_AZAM

20 last posts shown.