@Umida_AZAM


Гео и язык канала: Киргизия, Киргизский
Категория: Цитаты


Ҳидларнинг энг гўзали кўнгил ҳидидир, чунки у - Роббининг ҳидидир.
Бу ҳид ранжиган кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топилур.
Жалолиддин Румий

Связанные каналы

Гео и язык канала
Киргизия, Киргизский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


* * *

Сенга хат ёзаман
Узундан узун,
Токи тугагунча етиб келар шом.
Бошланиши азоб,
Ўртаси азоб,
... ва, сўнги манзилсиз, мавҳум, беаёв.
Сенга хат ёзаман
Бармоқларим қон,
Ҳатто, асролмагай ангишоналар.
Ҳар сатрин битганда оғригай юрак,
Игналар санчилган бармоқларимга...
Тугамас
Юракдан чиққан ёзуғлар,
Беун қолаётир теграмда соғинч.
Токи қулагандек бошимда осмон,
Сўнгсиз йўл,
Хатолиғ, беадоғ...
Азалий оғриқлар титкилар жоним,
Юрагим тўшайман гулсиёҳига.
Ёзаман,
Ёзаман,
Ёзавераман,
... ва, лекин хатларим охирсиз.
Сенга хат ёзаман
Гул яфроғига,
Шабнамлар тўкилиб ювар кўнглумни.
Эҳтимол, эртага тугар бегумон,
Эҳтимол, эртага элтар тушларим...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Dilnoza Kubayeva

@Umida_AZAM


Кетганингизни ҳеч ким сезмаган бўлса, демак, кетиб тўғри қилган экансиз.

Л.Н. Толстой

@Umida_AZAM


* * *

Бу дунёда тун бор, азизим,
Биз илғамас хун бор, азизим.
Бу оламда оқ-қоралар бор,
Яшамоқлик азоб, азизим.
Туни бўйи йиғлагай осмон,
Мен йиғлайман унга қўшилиб.
Йўллар дарё,
Юрагим дарё,
Тўкилиб,
Тўкилиб,
Тўкилиб.
Топинганим тошми, азизим,
Кўнглум тўла ҳижрон, азизим.
Яғмур юрагимга қоришиқ,
Атаганинг шуми, азизим.
Тополмадим калава учин,
Англолмадим сўзларинг ҳануз.
Ўттум Худойимдан тиланиб,
Руҳингни сўроқлаб, сўроқлаб...
Мезонлар ўлчагай ҳаётни,
Шом келар тумандек бостириб.
Боқаман сочларинг оқига,
Чўкканча кўзларинг нурига.
Излаганим дардми, азизим,
Сўраганим дардми, азизим.
Ҳануз ўша маҳзун куйларим,
Ич-ичимда ғусса, азизим.
Бу дунёда тун бор, азизим.
Биз яшамас кун бор, азизим...

@MASIXA


Садақа доим мол мулк билан бўлавермайди.

Масалан, табассум ҳам садақа, ширин сўз ҳам садақа, овқат тайёрлаш ҳам садақа, мусулмонларга ғойибдан туриб дуо қилиш ҳам садақадир.

Бу дин нақадар буюк!

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Ассалому алейкум ! Хайрли тонг!
Бугун янги тонг отди. Гўзал табиат... Ҳаа, албатта, гўзал дунё, гўзал олам. Эрта тонгда ширин нафасни туйганмисиз? Энг тотли, энг ширин нафас... У эса замин бағрида энг чиройли бўлган азон овозига қоришиб кетади. Энг покиза, қалбга эса аро берувчи туйғулар... Бу кунга эса саломат уйғотгани учун АЛЛОҲга шукр...
Рамазон Хайити муборак бўлсин барчага!

@Umida_AZAM


🎤Гулруҳ ЭШОНҚУЛОВА

@Umida_AZAM


* * *

Масиҳа!
Биз тунга ошиққанмидик,
Денгизга туташган кўзёшим тинмас.
Осмон!
Чўкканмидинг қарочуғимга,
Хўрлигим келтирар армонларимни.
Ҳижронлар беадоғ,
Йўллар беадоғ,
Манзилсиз дарбадар кезинар руҳим.
Умидин йўқотган девонамидим,
Наҳот, кўз илғамас азоблар қайтим.
Азизам!
Турналар қайтар биз томон.
Қайта тўлишади кўкдаги хилол.
Юлдузлар санайман киприкларимда,
...ва, лекин кўнглимга сиғмас ёт дунё.
Қуюқлашиб борар кўзимда туман,
Осилгим келади бедард туйғуга.
Афсус, кетолмайман юрагим ютиб,
Аҳир, ололмайман жисмимдан узиб...
Аста пичирлайман,
Жавобсиз сўроқ,
Сен дея,
Сен дея,
Яшадим кўчиб,
Кел, энди ҳаммасин бошлайлик яна,
Дунё...
Юрагимни тугатмасидан...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Ҳаёт жуда тез ўтиб кетади ва у қайтиб келмайди. Шундай экан, бировга яхшилик қилишдан кўра лаззатлироқ иш бормикан дунёда?
Агар қўлингиздан келса йиқилган кишиларни турғазиб қўйинг, чарчаган одамнинг оғирини енгил қилинг, бирон нарсага муҳтож одамни кўрсангиз, ёрдам кўлини чўзинг, ақл сўраганнинг маслаҳатгўйи, йўл сўраганнинг раҳнамоси бўлинг...

@Umida_AZAM


* * *

Сукунат, жимликлар ичига чўккум,
Ғарқ бўлган кемадай ночор юрагим.
Пойингга йиқилдим қаландар дея,
Ёҳу, ёмғир бўлиб тўкилдим сим-сим.

Минг бора йўқотиб, бир бора топдим,
Суратга айланган нигоҳларингни.
Бир қошиқ қонингдан ўтгум майлига,
Энди ювармисан гуноҳларингни.

Илло, кўзларингга илиндим ёшдай,
Илло, бўрон бўлиб кирдим бағрингга.
Нигоҳим ичида қулади осмон,
Энди сўзларимни яшир қалбингга.

Девона, бегона, сарсона бўлдим,
Кўнглим харобаси нечук дардқучар.
Келсанг вужудимда йиғлайди замин.
Кетсанг соғинчларим хазонни кечар.

Энди ўша-ўша. Ютар сукунат.
Мен етиб боргунча қораяр дунё.
Сенгача кўнглимни тураман ютиб,
Сенгача кўзимга тораяр дунё...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@MASIXA


Ҳаётнинг менга ўргатган энг қимматли хулосаси – ҳеч нарсага афсусланмасликдир.

✍🏻Сомерсет Моем

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен...

@MASIXA


* * *

Яғмур чертиб ўтар юрак торини,
Маҳзун қўшиғига қўшилар руҳим.
Интизор кўнглимда бетоқат соғинч,
Рақс этар лўли қиз хиромларидек.
Ночор кўйлаклари шалоббо қизлар,
Маҳзун куй ичида йиғлар бетиним.
Бағримни босмоқни истайман бирам,
Куртагин асраган новдалар каби.
Асрий фиғонларга сиғмайди дунё,
Ғам кечар кўзларим, қароқларимда.
Милён йил кўксимда авайлаганим,
Кошки,
Яғмур бўлиб тўкилмасайди.
Дарахтлар
Пойимга эгади бошин,
Аза кўйлагини кийган жувондек.
Аҳир, шунча ўхшаш бўлурми улар,
Кўзим қароғидан оққан томчига...
Яғмур...
Дунёйимга соғинч рангин соч,
Қўмсайман камалак жилоларини.
Яғмур...
Тўхта, етар,
Бас қил исёнинг,
Соғиндим тоғдаги алвон рангларни...

@Umida_AZAM




Сизни тушунадиган одамга эга бўлиш - ҳамма масалаларда кўмак олиш, худога эришишни англатади.

Франц Кафка "Кундаликлар"

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Она!
Ҳасрат бердим,
Изтироб бердим.
Узуун кипригимга илиб кўзёшни.
Сенга атаганим ховуч-ховуч дард,
Аҳир, асрагандинг гулдек бебошни.

Шеър дедим,
Шеъримга бердим кўнглимни,
Чақирсанг бормадим сенинг қошингга.
Энди арзирмиди ҳиссиз сўзларим,
Она, қиров қўнган оппоқ сочингга.

Бир зумда лаҳзалар ичди қонимни,
Мезонга тақалди юракнинг зори. Ҳануз тураверар кўнгул тубида
Она, ёпган нонинг тутиб хумори.

Она!
Бир ишқ дедим,
Муҳаббат дедим,
Жонимни минг битта балога бердим.
Жаннатни қўмсадим жаннатда туриб,
Она!
Юрагимни адога бердим.

Она!
Дарё-дарё ғамларим олиб,
Минг бора тирилдинг,
Минг бора ўлиб.
Кошки, бўлолсайдим умрингга зийнат,
Кошки, манглайингга қўнсам бахт бўлиб...

@Umida_AZAM

Показано 20 последних публикаций.