@Umida_AZAM


Гео и язык канала: Киргизия, Киргизский
Категория: Цитаты


Ҳидларнинг энг гўзали кўнгил ҳидидир, чунки у - Роббининг ҳидидир.
Бу ҳид ранжиган кўнгилларда ва мағлуб руҳларда топилур.
Жалолиддин Румий

Связанные каналы

Гео и язык канала
Киргизия, Киргизский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


* * *

Вақтга юрагим тўкдим,
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур.
Ногоҳ термуламан осмонга ҳайҳот,
Тинмас кўзёшимга қоришган яғмур.
Одимлаб боради беун лаҳзалар,
Мен яёв кезаман ҳиёбонларни.
Яғмурга қўшилар,
Яғмурга кўнглум,
Оқ яғмур,
Оқ яғмур,
Найсон томчиси.
Ўйлайман.
Ўйимга сиғмас хотирлар,
Чирмоғич йўлларга ўхшайди дунё.
Чалкаш эҳтирослар,
Чалкаш туйғулар,
Озиқтириб кетар қаерларгадир...
Мезонга ёлвордим:
—Кўзларимни оч!
Бир зумда ичимда ўчди оловқуш.
Жангсиз қамал бўлган салтанат каби,
Юрагим кемадай кўзёшларга ғарқ...
Апрель.
Кун санайман,
Руҳим беватан.
Санқиб ўтаётган ҳислар беватан.
Безовта ичимда ҳапқирган юрак,
Яғмурда ивиган қизил кўйлакдай.
Вақтга юрагим тўкдим.
Тўкилдим.
Ёҳу, туни бўйи тинмади яғмур...

@MASIXA




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Азизим, яхшиси сукут сақла. Унутма, сукут хавфсиз ва гўзалдир.

Ф. Достоевский

@Umida_AZAM


* * *

Кимгадир юрагим берсам,
Йиғлагай.
Ёмғирга дардларим тўксам,
Тинмагай.
Оқиб кетаётган қумсоат
Кўнглимни титкилар беадоғ.
Кўзимда қутуриб боради исён,
Ичимни тимталар милёнта ҳижрон.
Жоним ховучимга сиғмагай,
Даҳрий туйғуларим қасоскор.
Мен сингиб бораман
Туфроқ ичинда,
Тўзғиган сочларим толаларида.
Ичимдан ичкари
бир дард ингранар,
Соғиниб кимнидир оқади бетин.
Авто уловларга ўхшар лаҳзалар,
Чалкашар
Кўзимга сиғмаган вақт.
Юзимга чанг солар хўмрайиб,
Юрагим оғритган кимсалар.
Юлдуз санаб ўтгум
Киприкларда.
Оташ бўлаётир қарочуғларим.
Жонимни суғуриб олган калхатлар,
Қуршаб олаётир тўрт томонимни.
Татимас
Ҳеч нарса, татимас ҳаёт,
Ёҳу, мен истаган дунёлар узоооқ.
Чўқлар ушлаб ўтгум бармоқларимда,
Илло, сенсиз куним оташ, ёлғизим.
Илло, сенсиз куним кунмас, азизим...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Инсон бир дарё кабидир, сатҳи кўриниб туради, тубида не бўронлар қўпар, не пўртаналар тошар, сўзламас, жимгина оқар ва кетар...

© Жалолиддин Румий

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Ҳапқирган вужудим,
Ҳапқирган кўнгул,
Ҳар кеча кўзларим ёшига чўкар.
Тўкилар шаробдек аччиқ-аччиқ дард,
Тўкилар ёмғирдек тўлиққан юрак.
Ёҳу эсанкираб қолади руҳим,
Ёҳу кўзларимга илинмас уйқу.
Телбаман!
Эсидан оғган кимсадек.
Ночорман!
Саҳрода қолган дайдидек.
Мен борман.
Елкамда минг битта гуноҳ.
Мен йўқман.
Ортимда тош каби туҳмат.
Таъқибин тўхтатмас ўркач-ўркач ғам,
Руҳимни қаритар,
Қаритар...
Юзимга чанг солиб қўллар алдагай,
Ортимдан сўроқлаб йиллар алдагай.
Синган юрагимни кетар ўғирлаб,
Соғинчсираб қолган тунларим.
Йўллар...
Қаҳратонга ўхшайди бирам,
Ажин босган юзнинг изтироблари.
Наҳот, синовларни кечиб ўтгунча,
Қаро сочларим ҳам кетур оқариб...

@Umida_AZAM


Шу қўшиқни такрор-такрор эшитаман...Бирам чиройли

@Umida_AZAM


Ҳаётим! Сен қалбимнинг энг чиройли саҳифасисан... Сенинг борлигинг жонимдаги энг гўзал ҳузур... Ҳар сафар сенга ҳаётим, деганимда, бу сўз шунчаки тилимдан эмас, балки бутун ишқимни ифодалаб руҳимдан, вужудимдан чиқади! Сен менинг ҳаётимсан!

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *

Ўшанда чизгандим
Сенинг суратинг,
Ўшанда бўлгандим бахтдан масуво.
Ўшанда илғадим ҳаёт тотини,
Юрагим энтикиб, энтикиб...
Сўнгра йиллар кетди
Барин совуриб,
Ҳаёт ғалвирида эланди руҳим.
Кўнглимни минг битта жафога бериб,
Юракка тўшадим тун чойшабини.
Сееен дедим,
Сееен дедим,
Келмай калима,
Бир нидо ингради жон халқумимда.
Бебош туйғуларга осилдим дордек,
Ўзимни девона куйига солиб.
Қора тортиб бордим
Сенинг олдингга,
Айланиб бу дунё сиқиндисига.
Ҳаёт гарданимга юклади нени,
Аҳир, битта жоним эди қурбонлиғ...
Ўпкам тўлиб борур,
Кўзимда исён,
Яна бир жон бўлса қилгум тасаддуқ.
Менинг кўзларимда минг битта азоб,
Менинг юрагимда биргина ишқ бор...

@Umida_AZAM




* * *

Қалб ажойиб нарса.
Унда ҳамманинг ўрни бор...
Ва ҳеч ким ҳеч қачон
бировнинг ўрнини тўлдира олмайди.
Шундай вақтлар бўладики, атрофинг тўла одам, лекин ёлғизсан...
Чунки кимдир йўқ бўлади..!!!

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


* * *


Осмонга кўнглумни ёздим.
Йиғладим.
Денгизга дардларим тўкдим.
Бўшадим.
Тоғлар тушунмагай,
Тоғлар англамас,
Мен уни нима деб атай, Художон.
Юрагим қўмсагай оққайинларни,
Соғиниб,
Соғиниб,
Ичикар қалбим.
Боссам товонларим зирқириб оғрир,
Кўкка парвоз қилсам қанот қоқолмам.
Алдоқчи юлдузлар ўқиса афсун,
Афсус,
Синиб кетур қарочуғларим.
Мен тунга нигоҳин бордим аҳтариб,
Ўлдириб милёнта хавотирларим...
Истадим учмоқни
Коинот сари.
Юрагим тубида етти сайёра.
... парвозим сиғмагай етти фалакка,
Балки, мен қушдирман
Учолмайдиган...

@Umida_AZAM


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Umida_AZAM


Тушда ҳис-туйғулар ёлғонга қоришмай, қандай бўлса шундайлигича намоён бўлади, ҳаётга яқинроқ туради.

С. Накамура. "Қўрғонга йўл"

@Umida_AZAM


* * *

Сенга хат ёзаман
Узундан узун,
Токи тугагунча етиб келар шом.
Бошланиши азоб,
Ўртаси азоб,
... ва, сўнги манзилсиз, мавҳум, беаёв.
Сенга хат ёзаман
Бармоқларим қон,
Ҳатто, асролмагай ангишоналар.
Ҳар сатрин битганда оғригай юрак,
Игналар санчилган бармоқларимга...
Тугамас
Юракдан чиққан ёзуғлар,
Беун қолаётир теграмда соғинч.
Токи қулагандек бошимда осмон,
Сўнгсиз йўл,
Хатолиғ, беадоғ...
Азалий оғриқлар титкилар жоним,
Юрагим тўшайман гулсиёҳига.
Ёзаман,
Ёзаман,
Ёзавераман,
... ва, лекин хатларим охирсиз.
Сенга хат ёзаман
Гул яфроғига,
Шабнамлар тўкилиб ювар кўнглумни.
Эҳтимол, эртага тугар бегумон,
Эҳтимол, эртага элтар тушларим...

@Umida_AZAM

Показано 20 последних публикаций.