* * *
Илтижолар қилдим,
Ёндим, ёлвордим,
Ўзимни ўзимга қайтар Худойим.
Аҳир,
Яширгандим иддаоларим,
Бешафқат ҳаётнинг тошёстиғига.
Ичимдан ичкари бир дунё бордай,
Лабимга босилган изтиробларни,
Яна алмисоқдан қолган дардимни,
Кўмиб қўйганмидим хазонбаргларга.
Келарсан дедим-у,
Алдади хаёл,.
Юлдузлар йиғлади кўкда хўрсиниб.
Аста кўчиб-кўчиб хазонрезгига,
Қайғуваш юрагим бердим Худога.
Кўзларим ўнгида қорайди осмон,
Сўроқлаб кўнглимни ҳазин япроқлар.
Марварид тўкилган киприкларимдан
Учиб кетаверар жанубга қушлар.
Ўтингум...
Ишқ қасам,
Муҳаббат қасам,
Қасамлар синдилар қароқларимда.
Энди қайтармидим яшиллигимга,
Аҳир, сени дея тўкилган бўлсам...
@Umida_AZAM
Илтижолар қилдим,
Ёндим, ёлвордим,
Ўзимни ўзимга қайтар Худойим.
Аҳир,
Яширгандим иддаоларим,
Бешафқат ҳаётнинг тошёстиғига.
Ичимдан ичкари бир дунё бордай,
Лабимга босилган изтиробларни,
Яна алмисоқдан қолган дардимни,
Кўмиб қўйганмидим хазонбаргларга.
Келарсан дедим-у,
Алдади хаёл,.
Юлдузлар йиғлади кўкда хўрсиниб.
Аста кўчиб-кўчиб хазонрезгига,
Қайғуваш юрагим бердим Худога.
Кўзларим ўнгида қорайди осмон,
Сўроқлаб кўнглимни ҳазин япроқлар.
Марварид тўкилган киприкларимдан
Учиб кетаверар жанубга қушлар.
Ўтингум...
Ишқ қасам,
Муҳаббат қасам,
Қасамлар синдилар қароқларимда.
Энди қайтармидим яшиллигимга,
Аҳир, сени дея тўкилган бўлсам...
@Umida_AZAM