* * *
Тош ютсам
Аналҳақ тақдирга ёйдим,
Пешонам ёзуғин англаганимча.
Шукур...
Яшадим-ку,
Яшамоқдаман.
Кечмишим кўтариб,
Жоним ховучлаб.
Мен ҳар тонг ўзимни ўзимга алдаб,
Самоват бағрига учгандек қақнус.
Учаман.
Абрлар олар кўнглимни,
Қуш қанотин қоқар дейман ишониб.
Юлдузлар руҳимга кирар бостириб,
Кифтимда ёт олам борса улғайиб.
Худо!
Азоб менга ёстиқдошмиди,
Менинг юрагимни сиғдирмас дунё.
Кўкка қўл чўзаман,
Кўк олар дардим,
Муштимда гуллаган журъатларимни,
Ойнинг сочларига осаман дордай,
... яшириб ишқимнинг суратларини.
Ичимга сиғмаган руҳим исёни,
Чилёсин ўқиса телба кўнглимга.
Ҳануз кутавердим уйғонишини,
Менинг кўзларимда ухлаган бахтни...
@Umida_AZAM
Тош ютсам
Аналҳақ тақдирга ёйдим,
Пешонам ёзуғин англаганимча.
Шукур...
Яшадим-ку,
Яшамоқдаман.
Кечмишим кўтариб,
Жоним ховучлаб.
Мен ҳар тонг ўзимни ўзимга алдаб,
Самоват бағрига учгандек қақнус.
Учаман.
Абрлар олар кўнглимни,
Қуш қанотин қоқар дейман ишониб.
Юлдузлар руҳимга кирар бостириб,
Кифтимда ёт олам борса улғайиб.
Худо!
Азоб менга ёстиқдошмиди,
Менинг юрагимни сиғдирмас дунё.
Кўкка қўл чўзаман,
Кўк олар дардим,
Муштимда гуллаган журъатларимни,
Ойнинг сочларига осаман дордай,
... яшириб ишқимнинг суратларини.
Ичимга сиғмаган руҳим исёни,
Чилёсин ўқиса телба кўнглимга.
Ҳануз кутавердим уйғонишини,
Менинг кўзларимда ухлаган бахтни...
@Umida_AZAM