* * *
Тун.
Оқшом.
Юракда гўзал бир айтим.
Юлдузлар шивири кирди руҳимга.
Буюк мусаввирнинг суратларидек,
Кўзимда туйғулар қалқир ногоҳон.
Термулдим.
Юрак жим.
Нигоҳларим жим.
Ичимдан ичкари ўтди бир дунё.
О, буюк ишқингга талпиндим қушдай!
Соядек эргашдим ой синиғида.
Кошки...
Етсам эди дардсиз, беаёв,
Тунда кўрилмаган тушлар асқотиб.
Ўлиб қолсам керак киприкларида,
Ҳайратим ичимга сиғмайин қолиб.
Авф этгил!
Пойингга чўкдим, Художон!
Сочимдан тирноққа қадар илтижо.
Бир қошиқ қонимдан ўтгин, Художон!
Уни ундан ортиқ суйганим учун!
Ёғдириб бошимга минг битта бало,
Ўзимни дардларга қилгум гирифтор.
Ортимда қотарми маломат энди,
Бир қошиқ қонимдан ўтгин, Художон!
Авф этгин кўнглимни, Художон!...
@Umida_AZAM
Тун.
Оқшом.
Юракда гўзал бир айтим.
Юлдузлар шивири кирди руҳимга.
Буюк мусаввирнинг суратларидек,
Кўзимда туйғулар қалқир ногоҳон.
Термулдим.
Юрак жим.
Нигоҳларим жим.
Ичимдан ичкари ўтди бир дунё.
О, буюк ишқингга талпиндим қушдай!
Соядек эргашдим ой синиғида.
Кошки...
Етсам эди дардсиз, беаёв,
Тунда кўрилмаган тушлар асқотиб.
Ўлиб қолсам керак киприкларида,
Ҳайратим ичимга сиғмайин қолиб.
Авф этгил!
Пойингга чўкдим, Художон!
Сочимдан тирноққа қадар илтижо.
Бир қошиқ қонимдан ўтгин, Художон!
Уни ундан ортиқ суйганим учун!
Ёғдириб бошимга минг битта бало,
Ўзимни дардларга қилгум гирифтор.
Ортимда қотарми маломат энди,
Бир қошиқ қонимдан ўтгин, Художон!
Авф этгин кўнглимни, Художон!...
@Umida_AZAM