* * *
Тўкилдим!
Соялар бағрига,
Сипқориб Хайёмнинг майини!
Атиргул устида шабнамдек,
Тўкилур юракнинг исёни.
Минг битта чилторнинг торлари,
Руҳимдан ўтади дардлардек.
Кўнгулдан бир видо узилур,
Келмадинг.
Келмадинг.
Келмадинг...
Чўкди-ку!
Еттиқат осмон ҳам.
Пойимга чўкдилар дарахтлар.
Сен назар солмаган юракка,
Қамадим осийваш бир қушни.
Хонқизга юрагим бер, осмон,
Капалак умридек лаҳзалар.
Оний туйғуларга қалб ёриб,
Ўтказдим
Умримни бой бериб.
Тилимга келмади калима,
Руҳимни чўктирди дарёлар.
Беўхшов оламда дил ютиб,
Энди ночор қолдим,
Ночор, азизим...
@Umida_AZAM
Тўкилдим!
Соялар бағрига,
Сипқориб Хайёмнинг майини!
Атиргул устида шабнамдек,
Тўкилур юракнинг исёни.
Минг битта чилторнинг торлари,
Руҳимдан ўтади дардлардек.
Кўнгулдан бир видо узилур,
Келмадинг.
Келмадинг.
Келмадинг...
Чўкди-ку!
Еттиқат осмон ҳам.
Пойимга чўкдилар дарахтлар.
Сен назар солмаган юракка,
Қамадим осийваш бир қушни.
Хонқизга юрагим бер, осмон,
Капалак умридек лаҳзалар.
Оний туйғуларга қалб ёриб,
Ўтказдим
Умримни бой бериб.
Тилимга келмади калима,
Руҳимни чўктирди дарёлар.
Беўхшов оламда дил ютиб,
Энди ночор қолдим,
Ночор, азизим...
@Umida_AZAM