* * *
Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!
Аёлни суй,
Аёлни асра,
Дема унинг қирқ битта жони.
Аҳир, гулдан нозикроқдир у,
Аҳир, гулдан нафисроқдир у.
Тўкиб қўйгин пойига райҳон,
Аямагин гўзал меҳрингни.
Оромижон унинг сўзлари,
Денгизларга туташ кўзлари.
"Аёлни сев",
Аёлни қўлла,
Бергин минг бир кечаларингни.
Алқа уни,
Кўтар осмонга,
Айлантиргин доруломонга.
Аёлни суй,
Қўлларини ўп,
Сен дунёда якка-ягона,
Онажоним, меҳрибоним де.
Юрагимда гул жаҳоним де.
Ёлғизимсан, ягонамсан де,
Қайсаргинам, девонамсан де.
Синглим ўзинг,
Садоқатим де.
Тоқати тоқ бетоқатим де.
Аёлни суй,
Аёлни алқа,
Бахш айлагин саодатингни.
Дема унинг қирқ битта жони,
Бўлгин унинг яхши ёмони.
Аҳир, гулдан нафисроқдир у,
Аҳир, гулдан нозикроқдир у...
@@Umida_AZAM
Байрамингиз муборак бўлсин азиз аёллар!
Аёлни суй,
Аёлни асра,
Дема унинг қирқ битта жони.
Аҳир, гулдан нозикроқдир у,
Аҳир, гулдан нафисроқдир у.
Тўкиб қўйгин пойига райҳон,
Аямагин гўзал меҳрингни.
Оромижон унинг сўзлари,
Денгизларга туташ кўзлари.
"Аёлни сев",
Аёлни қўлла,
Бергин минг бир кечаларингни.
Алқа уни,
Кўтар осмонга,
Айлантиргин доруломонга.
Аёлни суй,
Қўлларини ўп,
Сен дунёда якка-ягона,
Онажоним, меҳрибоним де.
Юрагимда гул жаҳоним де.
Ёлғизимсан, ягонамсан де,
Қайсаргинам, девонамсан де.
Синглим ўзинг,
Садоқатим де.
Тоқати тоқ бетоқатим де.
Аёлни суй,
Аёлни алқа,
Бахш айлагин саодатингни.
Дема унинг қирқ битта жони,
Бўлгин унинг яхши ёмони.
Аҳир, гулдан нафисроқдир у,
Аҳир, гулдан нозикроқдир у...
@@Umida_AZAM