* * *
Она!
Ҳасрат бердим,
Изтироб бердим.
Узуун кипригимга илиб кўзёшни.
Сенга атаганим ховуч-ховуч дард,
Аҳир, асрагандинг гулдек бебошни.
Шеър дедим,
Шеъримга бердим кўнглимни,
Чақирсанг бормадим сенинг қошингга.
Энди арзирмиди ҳиссиз сўзларим,
Она, қиров қўнган оппоқ сочингга.
Бир зумда лаҳзалар ичди қонимни,
Мезонга тақалди юракнинг зори. Ҳануз тураверар кўнгул тубида
Она, ёпган нонинг тутиб хумори.
Она!
Бир ишқ дедим,
Муҳаббат дедим,
Жонимни минг битта балога бердим.
Жаннатни қўмсадим жаннатда туриб,
Она!
Юрагимни адога бердим.
Она!
Дарё-дарё ғамларим олиб,
Минг бора тирилдинг,
Минг бора ўлиб.
Кошки, бўлолсайдим умрингга зийнат,
Кошки, манглайингга қўнсам бахт бўлиб...
@Umida_AZAM
Она!
Ҳасрат бердим,
Изтироб бердим.
Узуун кипригимга илиб кўзёшни.
Сенга атаганим ховуч-ховуч дард,
Аҳир, асрагандинг гулдек бебошни.
Шеър дедим,
Шеъримга бердим кўнглимни,
Чақирсанг бормадим сенинг қошингга.
Энди арзирмиди ҳиссиз сўзларим,
Она, қиров қўнган оппоқ сочингга.
Бир зумда лаҳзалар ичди қонимни,
Мезонга тақалди юракнинг зори. Ҳануз тураверар кўнгул тубида
Она, ёпган нонинг тутиб хумори.
Она!
Бир ишқ дедим,
Муҳаббат дедим,
Жонимни минг битта балога бердим.
Жаннатни қўмсадим жаннатда туриб,
Она!
Юрагимни адога бердим.
Она!
Дарё-дарё ғамларим олиб,
Минг бора тирилдинг,
Минг бора ўлиб.
Кошки, бўлолсайдим умрингга зийнат,
Кошки, манглайингга қўнсам бахт бўлиб...
@Umida_AZAM