* * *
Бу дунёда тун бор, азизим,
Биз илғамас хун бор, азизим.
Бу оламда оқ-қоралар бор,
Яшамоқлик азоб, азизим.
Туни бўйи йиғлагай осмон,
Мен йиғлайман унга қўшилиб.
Йўллар дарё,
Юрагим дарё,
Тўкилиб,
Тўкилиб,
Тўкилиб.
Топинганим тошми, азизим,
Кўнглум тўла ҳижрон, азизим.
Яғмур юрагимга қоришиқ,
Атаганинг шуми, азизим.
Тополмадим калава учин,
Англолмадим сўзларинг ҳануз.
Ўттум Худойимдан тиланиб,
Руҳингни сўроқлаб, сўроқлаб...
Мезонлар ўлчагай ҳаётни,
Шом келар тумандек бостириб.
Боқаман сочларинг оқига,
Чўкканча кўзларинг нурига.
Излаганим дардми, азизим,
Сўраганим дардми, азизим.
Ҳануз ўша маҳзун куйларим,
Ич-ичимда ғусса, азизим.
Бу дунёда тун бор, азизим.
Биз яшамас кун бор, азизим...
@MASIXA
Бу дунёда тун бор, азизим,
Биз илғамас хун бор, азизим.
Бу оламда оқ-қоралар бор,
Яшамоқлик азоб, азизим.
Туни бўйи йиғлагай осмон,
Мен йиғлайман унга қўшилиб.
Йўллар дарё,
Юрагим дарё,
Тўкилиб,
Тўкилиб,
Тўкилиб.
Топинганим тошми, азизим,
Кўнглум тўла ҳижрон, азизим.
Яғмур юрагимга қоришиқ,
Атаганинг шуми, азизим.
Тополмадим калава учин,
Англолмадим сўзларинг ҳануз.
Ўттум Худойимдан тиланиб,
Руҳингни сўроқлаб, сўроқлаб...
Мезонлар ўлчагай ҳаётни,
Шом келар тумандек бостириб.
Боқаман сочларинг оқига,
Чўкканча кўзларинг нурига.
Излаганим дардми, азизим,
Сўраганим дардми, азизим.
Ҳануз ўша маҳзун куйларим,
Ич-ичимда ғусса, азизим.
Бу дунёда тун бор, азизим.
Биз яшамас кун бор, азизим...
@MASIXA