* * *
Кўнгилга яшириб аразларимни,
Гоҳида ўзимга келар уволим.
Рўшнолик кўрмаган чигал ёзуғлар,
Наҳот,
Битиб қўйган тақдиримизни.
На ундан кечолмам,
На-да, кетолмам,
Узиб-узолмадим кишанларимни.
Ҳаёт саҳифасин очиб бирма-бир,
Юракка тугганча яшадим кўниб.
Тоғлар ҳам сезмади фарёдларимни,
Илғамас қоялар чеккан оғриғим.
Йиғлоқи қалбимга азобни кўмиб,
Мен кўниб яшадим,
Кўниб яшадим.
Хўрлигим келади гоҳо ўзимга,
Наҳот,
Телбамидим ҳеч ким суймаган.
О, Хайём!
Май ичгум,
Келтир жомингни!...
Мен ўзимдан кечгум,
Ўзимдан кечгум...
Осмон қулаб кетур киприкларимда,
Ёмғирлар бағримдан қуйилиб сим-сим,
Ночор лаҳзаларда тўкилиб тутдек,
Кўзёшим яшириб қайтдим Худога...
@Umida_AZAM
Кўнгилга яшириб аразларимни,
Гоҳида ўзимга келар уволим.
Рўшнолик кўрмаган чигал ёзуғлар,
Наҳот,
Битиб қўйган тақдиримизни.
На ундан кечолмам,
На-да, кетолмам,
Узиб-узолмадим кишанларимни.
Ҳаёт саҳифасин очиб бирма-бир,
Юракка тугганча яшадим кўниб.
Тоғлар ҳам сезмади фарёдларимни,
Илғамас қоялар чеккан оғриғим.
Йиғлоқи қалбимга азобни кўмиб,
Мен кўниб яшадим,
Кўниб яшадим.
Хўрлигим келади гоҳо ўзимга,
Наҳот,
Телбамидим ҳеч ким суймаган.
О, Хайём!
Май ичгум,
Келтир жомингни!...
Мен ўзимдан кечгум,
Ўзимдан кечгум...
Осмон қулаб кетур киприкларимда,
Ёмғирлар бағримдан қуйилиб сим-сим,
Ночор лаҳзаларда тўкилиб тутдек,
Кўзёшим яшириб қайтдим Худога...
@Umida_AZAM